Жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жокович Australian Open мусобақаси финалида Даниил Медведев билан тўқнаш келди.
Унда сербиялик теннисчи 7:5, 6:2, 6:2 ҳисобини қайд этиб, мусобақа ғолибига айланди.
Бу Новак учун «Улкан тож» мусобақаларидаги 18-ғолиблик бўлди. Шунингдек, у 9 марта Австралиядаги турнирда ғолиб чиқди.
Шу тариқа 33 ёшли Жокович Рафаэль Надалдан кейин «Улкан тож» таснифига кирувчи бир мусобақада 9 марта ғолиб бўлган иккинчи теннисчи бўлди. Испаниялик афсона «Ролан Гаррос»нинг 13 карра ғолиби ҳисобланади.
«Улкан тож» эгалари умумий рейтингида эса Жокович рекордчилар Рожер Федерер ва Надалдан (20 тадан) иккита совринга ортда қолмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)