«Барселона» Ла Лига 24-тури доирасида 21 февраль куни кечган баҳсда «Кадис» билан 1:1 ҳисобини қайд этди.
Рональд Куман қўл остидаги жамоа 23 турдан кейин 47 очко тўплади.
Бу «кўк-анорранглилар» учун 2006/07 йилги мавсумдан кейинги энг ёмон натижа бўлди. Жамоа 14 йил аввал 23 ўйинда 46 очко тўплаганди.
Айни дамда каталонлар 3-поғонада бормоқда ва шунча ўйин ўтказган пешқадам «Атлетико»дан (55) 7 очко ортда қолмоқда. Иккинчи ўриндаги «Реал» эса 24 ўйинда 52 очко тўплаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)