«Андижон» футбол клуби ярим ҳимоячи Эдгар Бернҳардтни ўз сафига қўшиб олди.
Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, Қирғизистон терма жамоаси вакили «Андижон» билан шартнома имзолаган.
Бернҳардт 1986 йилнинг 30 мартида Қирғизистонда немис оиласида дунёга келган. У Германия ва Қирғизистон фуқаролигига эга.
34 ёшли футболчи фаолияти мобайнида «Оснабрюк», «Айнтрахт Б», «Веппуртал», «Энерги», «Рёдингхаузен» (барчаси Германия), «Ваасан», «Лаҳти», «Яро» (барчаси Финляндия), «Краковия», «Видзев», «Стал», «Тихи» (барчаси Польша), «Эммен» (Нидерландия), «Прачуап» (Таиланд), «Селангор Кедаҳ» (Малайзия), «Абаҳани» (Бангладеш) ва «Дордой» (Қирғизистон) каби жамоаларда тўп сурган.
Шунингдек, Бернҳардт 2015 йилдан буён Қирғизистон терма жамоасида ҳаракат қилиб келади.
Мавзуга доир: «Андижон» футбол клуби ўз логотипи ва стадиони номини ўзгартирди (фото)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)