Англиянинг Эссекс графлигида яшовчи Жоди Ли Фокс автобус ҳайдовчиси. Бу касб учун у ҳаддан ортиқ гўзал экани ҳақида қайта-қайта айтилишига қарамай қиз, фаолият соҳасини ўзгартиришни истамайди. Бу ҳақда The Mirror хабар беради.
24 яшар Жоди фаолияти билан боғлиқ стереотипларга қарши курашишга аҳд қилган. У TikTok саҳифасида вазифасини бажариш давомида учрайдиган йўловчилар ҳақида ҳикоя қилади.
Автобус ҳайдовчилигига ишга қабул қилиш ҳақидаги эълонни кўрган Ли Фокс ўзини синаб кўришга қарор қилган. Фаолиятини бошлаганидан буён эса автобусга чиққан йўловчилар унга хушомад қилишдан тўхтамаган. Эркаклар унинг кўринишини аёллар эса соч турмаги ва маникюрини мақтайди.
«Автобусга чиққан эркаклар мени жуда ҳам гўзал эканим ва улар ҳаёти давомида мендек чиройли автобус ҳайдовчисини кўрмаганлигини таъкидлайди», — дейди қиз.
Изоҳ (0)