Ҳатто жуда катта бўлган уйларда ҳам баъзи вақтда нарсаларни қўйишга жой топилмай қолади. Кимлардадир эса зарур буюмларини жойлаш учун шкаф ёки полкалар етишмаслиги мумкин. Аммо вазиятдан келиб чиқиб, имконият даражасида ечим топиш мумкин, бунинг учун бироз бошқачароқ ўйлаб кўришнинг ўзи кифоя.
«Шкаф ичига қизим учун шинамгина бурчак қилиб бердим».
«Ичидан керакли маҳсулотларни олиш осон бўлиши учун музлаткич полкасига айланадиган патнис қўйишнинг ўзи кифоя».
«Ит учун мўъжаз ётоқхона ўйлаб топдик».
«Шкаф қўйишга жой йўқ бўлган кичик ётоқхонадаги кўплаб нарсаларни кроват тагига қўйиш мумкин».
«Ваннада полка учун жой бўлмаса, бир нечта карниз сотиб олиб, исталган жойга қулай қилиб ўрнатишнинг ўзи кифоя».
«Уйни тозалашда ишлатиладиган буюмларнинг ерда ётишини ёмон кўрганим сабаб уларни деворга ўрнатилган тутқичга илиб қўйдим».
«Қаллиғимга пичоқларнинг туриши ёқмагани сабаб шундай кўринишда тахлаб чиқдим. Менда ташкилотчилик бўлмаса ҳам, бунинг уддасидан чиқа олганим учун ўзим билан фахрланаман».
«Тароқлар, соч йиғадиган заколка ва резинкалар уйнинг турли бурчакларида ётиши ғашимга тегди. Уларнинг ҳаммасини бир чемоданга тўпладим».
«Турмуш ўртоғим менга қулай бўлиши учун деворга полкалар ўрнатиб берди. Аввал зираворларнинг турли шкафда туриши жуда ҳам ноқулай эди».
«Ва ниҳоят, зираворларни қаерга жойлашни ўйлаб топдим. Бу борада менга елим ва қисқичлар ёрдам берди».
«Раковина тагидаги шкафдан самарали фойдаланиш учун ғоя».
«Отам кичик гаражида нарсаларни сақлаш учун эски банкалардан фойдаланади. Бунинг учун у шифтга банка қопқоғини винт билан маҳкамлаган».
«Зираворларни шкафга қандай қилиб сиғдириш мумкинлиги ҳақида узоқ бош қотирдим. Банкалар сотиб олдим ва уларнинг қопқоғини икки томонли скотч билан полканинг пастки томонига ёпиштириб чиқдим».
«Турмуш ўртоғимдан совға. Энди товалар шкафда ортиқча жой эгалламайди».
«Энди фен ва мен фойдаланадиган бошқа воситалар бир ерда йиғилиб туради».
«Мен сингари аксессуарларни яхши кўрадиганлар учун бундай ойнали шкаф айни муддао».
«Трубаларни беркитиш учун компьютер столи ясадим».
«Ваннамиз кичкиналиги сабаб косметика воситалари қўйиладиган полкага жой йўқ. Шу боис патнис сотиб олдим ва барча воситаларни унга жойладим».
Мавзуга доир:
- Инсон қўли билан барпо этилганига ишониш қийин бўлган ажабтовур бинолар (фото)
- Асабларни тинчлантиришга ёрдам берадиган 17 та сурат
- Йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган халқлар гўзаллигини акс эттирувчи суратлар
- Меҳмонхона фожиаси ва йўқолиб бораётган дунё пойтахти — Стенин халқаро фотосуратлар танлови ғолиблари аниқланди (фото)
Изоҳ (0)