Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Актриса Зарина Низомиддинова фолловерларига янги сурат билан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Опера хонандаси Ширин Маматова Дубайда ҳордиқ чиқармоқда.

Фото: Instagram

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Жаҳонгир Отажоновнинг президент бўлиш орзуси ҳақида айтганини олиб борилаётган ислоҳотлар самараси деб атади. «Ҳеч ким сиёсатчи бўлиб туғилмайди, сиёсатчиларни тайёрлайдиган мактаб ҳам йўқ. Дунё тажрибасига қарасак, президентлар турли касб эгаси бўлиши мумкин. Жаҳонгир Отажонов президентликка номзодимни қўймоқчиман, дегани фожиа эмас. Мен бундан хурсанд бўлдим», — дейди депутат.

Айни пайтда Истанбул шаҳрида бўлиб турган хонанда Зоҳиршоҳ Жўраевнинг тоби қочди. У саҳифасига томчи укол олаётгани акс этган суратни жойлаб, уни «гуноҳларимнинг каффорати» деб атади.

Фото: Instagram

Озода Нурсаидова янги суратларини фолловерлари билан бўлишди.

Фото: Instagram

Мадина Мумтоз кузатувчиларига ўзи ҳақида сўзлаб берди.

Фото: Instagram

Ситора Алимжонова чақалоқларни сайрга олиб чиқиш юзасидан ёш оналарга савол билан мурожаат қилди.

Фото: Instagram

Хонанда Нодир Зоитов синглисини турмушга берди.

Фото: Instagram

Алишер Узоқов киноларда кўринмай қолгани сабабини айтди.

Юлдуз Усмонова дам олиш кунини турмуш ўртоғи, қизи ва набиралари қуршовида ўтказмоқда.