Турк киносаноатидаги энг сўнгги янгиликларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
«Қора ният» сериалида Мерт ролини ижро қилган Жан Нергис лойиҳани тарк этмоқда. Аввалроқ ушбу сериалда суратга тушган Гўкҳан Алкан ва Несрин Жавадзаде турмуш қуришни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди.
«Limon film» продюсерлик компанияси Американинг «Судья жаноблари» сериалининг ремейкини суратга олмоқчи. «Судья / Ҳаким» деб номланадиган сериал сюжети ўғли машинада одам уриб, кейин воқеа жойидан қочиб кетган судья ҳақида ҳикоя қилади. Сценарийга кўра, ота ўғлига ҳукм чиқаришига тўғри келади. Кўплаб телеканаллар ушбу лойиҳани трансляция қилишга қизиқиш билдирмоқда.
03 MEDYA студияси MBC канали учун араб актёрлари иштирокидаги «Яхши ва ёмон кунда» сериалининг ремейкини суратга олмоқчи.
Арас Булут Ийнемли ва Дамла Сонмезнинг «Чуқур» сериалининг суратга олиш майдончасидаги суратлари.
Режиссёр ака-ука Тайланлар Энгин Гунайдин иштирокидаги янги сериал суратга олмоқчи.
«Эзел», «Ичкарида», «Вавилон» сингари машҳур сериаллар режиссёри Улуч Байрактар ўзининг илк «9.75» деб номланган бадиий фильмини суратга олди. Бош қаҳрамон ролини Нежат Ишлер, Фунда Эрйигит, Беркай Атеш ва Мендерес Саманжи ижро қилган. Мазкур фильмдаги иштироки сабаб Нежат Ишлер Даккада бўлиб ўтган кинофестивалда энг яхши актёр деб топилган.
Демет Ўздемирнинг «Туғилган уйинг тақдирингдир» сериалининг суратга олиш жараёнида олинган сурати.
Изоҳ (0)