Вазирлар маҳкамаси қарори билан Бахтиёр Ботирович Худойбердиев Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Шу вақтгача ушбу лавозимда Равшан Эрбекович Умаров ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси Президентнинг 2019 йил 18 майдаги фармонига асосан Молия вазирлиги тасарруфига ўтказилган.
Қуйидагилар Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
- қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ фаолият соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишда иштирок этиш;
- минерал хом ашёдан қимматбаҳо металларни технологик жараёнларда, қайта ишлашда комплекс максимал ажратиб олиш, ишлаб чиқариш, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан оқилона ва тежамли фойдаланиш, шунингдек, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни сотиб олиш ва сотиш устидан назорат қилиш;
- қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ фаолият соҳасида қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
- сотишга мўлжалланган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларининг асиллик даражасини аниқлаш ва уларга Ўзбекистон давлат тамғалари қўйилишини таъминлаш.
Изоҳ (0)