News cover

Венгрия Орбан даврида мусодара қилинган Украина пул ва олтинларини қайтарди

Венгрия март ойида мамлакат хавфсизлик хизмати томонидан олиб қўйилган Украинанинг Oshchadbank банкига тегишли нақд пул ва олтинларни қайтариб берди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский 6 май куни маълум қилди.

Сайловда Петер Мадярга имкониятни бой берган бош вазир Виктор Орбан даврида Венгрия томони етти нафар украиналикни қўлга олган эди. Улар пул ювишда гумонланиб, тахминан 82 миллион доллар миқдоридаги нақд пул ва олтин билан ушланган. Кейинчалик одамлар қўйиб юбоорилган, аммо пуллар қайтарилмаган. Украина ўшанда ушбу мусодара жараёнини “талончилик” деб атаб, кескин қоралаган эди.
Зеленский барча маблағ ва олтинлар Украинага тўлиқ қайтарилганини тасдиқлади. У Венгриянинг ушбу ҳаракатини “конструктив ёндашув ва сивилизацион қадам” деб баҳолади.
Янги ҳукумат билан алоқалар
Украина ташқи ишлар вазири Андрий Сибига X ижтимоий тармоғида ушбу воқеага қуйидагича муносабат билдирди:
“Ўғирланган мулкнинг қайтарилиши Орбан режимининг қонунбузарлиги ва янги ҳукуматнинг конструктив ёндашуви ўртасида аниқ чегарани белгилайди”.

Сибиганинг қўшимча қилишича, Киев буни Венгриянинг ўзаро ҳурмат ва соғлом прагматизм асосида алоқаларни ривожлантиришга тайёрлиги белгиси деб билади. Украина ҳам бунга мос равишда жавоб қайтаришга тайёр.
Маълумот ўрнида, янги сайланган бош вазир Петер Мадяр 9 май куни қасамёд қабул қилиб, ўз лавозимига киришади.
Венгрия Орбан даврида Европадаги Россиянинг энг яқин иттифоқчиси ҳисобланар эди. Украиналик расмийлар Петер Мадяр икки томонлама муносабатларда янада прагматикроқ йўл тутишига умид билдирмоқда.

Бугун, 11:10

Тавсиялар

Видеолар

News cover

Москвада зирҳли техникаларсиз парад: бунга деградация сабабми ё хавфсизлик?

News cover

«Аёлимни тирик қолганига шукр қиламан» — Мирзо Улуғбек туманидаги ЙТҲ тафсилотлари

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: