«Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродов А Серия 22-тури доирасида «Верона»га қарши кечган 20 февраль кунги учрашувда (2:2) майдонга тушди.
WhoScored портали ўзбекистонлик футболчининг ўйинини 7,1 баллга баҳолаган. Бу генуяликлар сафида Милан Баделдан (8 балл) кейинги энг яхши натижа бўлди. Элдор учрашувнинг 46-дақиқасида майдонга тушди ва жамоасининг биринчи голига муаллифлик қилди.
Шомуродов майдонда ҳаракат қилган 45 дақиқа давомида 24 марта тўпга тегинди. Унинг 15 узатмасидан 10 таси (67%) аниқ чиқди. 25 ёшли футболчи майдонда 4 марта яккакурашга киришиб, уларнинг учтасида муваффақият қозонди.
SofaScore портали эса ўзбекистонлик ҳужумчининг ўйинини 7,3 баллга лойиқ кўрди.
Шомуродов А Серия 2020/21 йилги мавсумида 16 та ўйин ўтказиб, 3 гол ва битта голли узатма амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)