Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Шпицберген архипелагида Кеша исмли мушук вафот этди. Бу ҳақда Esquire хабар беради.

Фото: Esquire

Фото: Esquire

Қайд этилишича, Кешанинг гувоҳномасига кўра ёши 12 да бўлган. Аммо унинг аниқ ёши ва ким томонидан олиб келингани тўғрисида маълумот йўқ. Сўнгги йилларда у кончилар оиласида яшаган ва кексалик туфайли меҳрибон қўлларда вафот этган.

«Кеша чиндан ҳам дунё миқёсидаги ‘юлдуз’. Жаҳон матбуотидаги ҳавола ва иқтибослар кўрсаткичига бир неча таниқли юлдуз ва машҳур инсонлар ҳам ҳасад қилиши мумкин», − дейилади Арктика туризм марказида. Хусусан, 2019 йил август ойида машҳур инглиз тилида сўзлашувчи блогер, Exploring With Josh канали муаллифи Кеша билан учрашувга борган.

Архипелаг Норвегияга тегишли бўлиб, минтақада руслар ҳам яшаши мумкин. Уларнинг аксарияти Баренсбургда яшайди. «Russiya Beyond» нашрининг таъкидлашича, 2000 йилларда Кеша архипелагга Россиядан яширинча олиб келинган.

1980 йилда ёввойи ҳайвонлар орасида қутуриш ҳолати аниқлангандан сўнг Шпицбергенга уй ҳайвонларини олиб кириш тақиқланган. Шундан бери мушук оз сонли уй ҳайвони ҳисобланади. 2010 йилда норвег ветеринарлари томонидан ҳайвонларни текшириш вақтида Рижий, Мила ва Нюра исмли мушуклар ҳам топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар