Қашқадарё вилояти Қарши туманида ўғлининг маст ҳолда танишидан иш ҳақини талаб қилиш учун пичоқ билан уйидан чиқиб кетишига тўсқинлик қилган отанинг ўзи пичоқланди. Бу ҳақда «Севимли ТВ» телеканалининг «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, ўғил 2020 йил 3 ноябрь куни соат 18:00 ларда кўчада спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда ўз уйига келган ва фермер хўжалигида бирга ишлаган таниши билан телефонда тортишиб қолган.

Судланувчи қўлига пичоқ олиб, ташқарига чиқиб кетаётганида унинг 1955 йилда туғилган отаси ўғлини тўхтатиб қолишга уринган. Бироқ ўғил отасига йўлини тўсмаслигини, иш ҳақини олиб келиш учун бораётганини айтганида ота унга маст ҳолатга кўчага чиқишига рухсат бермаган. Ота-бола ўртасида юзага келган ўзаро жанжал оқибатида ўғил пичоқни отанинг чап кўкрак соҳасига санчиб олиб, уни қасддан ўлдирган.

Аввалроқ Андижонда қўшни аёлни қарз бермагани ва устидан кулгани учун ўлдирган шахс 17,5 йилга қамалгани, Қашқадарёда маст эркак хотини ва қайнсинглисини пичоқлагани ҳамда бухоролик аёл рашк сабаб эрини пичоқлаб қўйгани ҳақида хабар берилганди.