• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда Ташқи сиёсий фаолият концепцияси янги таҳрирда қабул қилинади

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ташқи сиёсий фаолият концепцияси такомиллаштирилиб, янги таҳрирда ишлаб чиқилади. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиков 19 февраль, жума куни Миллий матбуот марказида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилди.

    Хабар берилишича, Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида Ташқи ишлар вазирлигининг устувор ва долзарб вазифаларидан бири сифатида Ташқи сиёсий фаолият концепциясини янада такомиллаштириб, унинг янги таҳририни ишлаб чиқишни белгилаб берди.

    Қайд этилишича, мазкур топшириқнинг ижроси юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралараро махсус ишчи гуруҳ тузилиб, тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

    Янги таҳрирдаги Ташқи сиёсий фаолият концепциясининг асосий мақсад ва вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланган:

    • замонавий халқаро шароитлардаги ташқи сиёсий, ташқи иқтисодий соҳаларда Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини илгари суриш;
    • 2017—2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг самарали бажарилишини таъминлаш;
    • Ўзбекистоннинг миллий хавфсизлиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини мустаҳкамлаш;
    • Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши — Марказий Осиёда доимий тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш, минтақа давлатлари билан яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, барча минтақавий ва икки томонлама муаммоларни конструктив ёндашув, ўзаро ҳурмат ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, оқилона муроса ва умумий жавобгарлик асосида биргаликда ҳал этишни таъминлаш;
    • Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижи, ўрни ва обрўсини мустаҳкамлашга қаратилган барча давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар билан стратегик ҳамкорлик ва дўстлик муносабатларининг барқарор тизимини барпо этиш.
    Шу билан бирга, янги таҳрирдаги концепцияда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий вазифаларнинг иерархияси кенгайтирилиб, бир қатор қуйидаги масалалар, яъни:
    • жаҳон сиёсатининг маданий-цивилизациявий ва гуманитар қисми, диний омил, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш;
    • Ўзбекистоннинг хориждаги фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш, хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантириш;
    • янги муҳим халқаро тенденциялар, шу жумладан, иқтисодий, табиий-хом ашёвий, технологик ва ахборот омилларининг аҳамиятини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
    Шунингдек, янги таҳрирдаги Ташқи сиёсий фаолият концепцияси:
    • хорижда Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини тизимли равишда илгари суришга;
    • хорижий мамлакатлар билан дўстона, тенг ҳуқуқли муносабатларни ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни муттасил ва изчил ривожлантиришга;
    • Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий муносабатлар тизимига чуқур интеграциялашуви ва халқаро рақобатбардош миллий иқтисодиётни юксалтириш учун қулай ташқи шарт-шароитларни яратишга;
    • минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, Марказий Осиёда самарали минтақавий ҳамкорлик тизимини шакллантиришга;
    • Ўзбекистоннинг хориждаги фуқаролари ва юридик шахсларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш фаолиятини тубдан яхшилашга;
    • Ўзбекистоннинг халқаро имижи ва нуфузини янада мустаҳкамлашга мўлжалланган.
    Ташқи сиёсий фаолият концепцияси лойиҳаси идоралараро келишувдан ўтган ва Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилган. Ҳужжат лойиҳаси ўрнатилган тартибда қабул қилинади.

    Бундан аввал Абдулазиз Комилов Марказий Осиё давлатларига 3 кунлик сафари доирасида Туркманистон, Қозоғистон ҳамда Тожикистон президентлари билан учрашгани ҳақида хабар берилганди.

    19.02.2021, 23:42   Изоҳ (0)   19337
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда тадбиркорларнинг почтасини бузиб кириш ва маблағларини ўзлаштириш билан боғлиқ фирибгарликлар ортди

    19.02.2021, 22:56

    Самарқандда маҳалла раиси қишлоқ қабристонидаги дарахтларни кестириб ташлади. Фуқаролар эса бундан норози

    19.02.2021, 21:58

    Тошкент метрополитени «Ўзбекистон темир йўллари» таркибидан чиқарилади

    19.02.2021, 21:11

    Ўзбекистонда жиноят ишлари бўйича айбга иқрорлик тўғрисида келишув жорий қилинди

    19.02.2021, 20:45

    Ўзбекистонда 2020 йилда аукцион орқали 243 млрд сўмлик авторақамлар сотилган — ИИВ ЙҲХББ

    19.02.2021, 20:10

    Жиззах шаҳридаги пластмасса қувурлар ишлаб чиқарувчи корхонада ёнғин содир бўлди

    19.02.2021, 19:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари стратегик шерикликни кенгайтиришга келишиб олди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:44

    Нафис мато ва очиқ ранглар: таниқли инстаблогерларнинг ёзги образларини таҳлил қиламиз

    Лайфстайл | 5 август, 19:40

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20

    Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сезилди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:19

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15

    Тошкентда велосипед ўғриси 5 йилдан кўпроқ муддатга қамалди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.