• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тимсоҳларга ем бўлган аскарлар. Иккинчи жаҳон урушининг энг ғайриоддий ҳалокати ҳақида

    1945 йил 19 февралда урушлар тарихида ғайритабиий ва аянчли ҳодиса рўй берди. Бир тўда тимсоҳ ботқоқлар орқали инглизлардан қочишга уринаётган мингга яқин япон аскарларини еб қўйди. Бугун «Дарё» ушбу воқеа тафсилотлари ҳақида ҳикоя қилади.

    Буюк Британиянинг Бирма мустамлакаси (Мьянма) 1941 йил декабрда Иккинчи Жаҳон урушига кирган Япония учун стратегик аҳамиятга эга эди. Рамри жанги Япония императори томонидан қўлга киритилган Акяб шаҳридан 110 км жанубда, Бирма қирғоғида жойлашган Рамри оролида 1945 йил 14 январдан 22 февралгача – олти ҳафта давом этди. 1945 йил январь ойида инглиз-ҳинд иттифоқчилари Рамри ва унга қўшни бўлган Чедуб оролини қайтариб олиш учун ҳужум бошлашди.

    Фото: Ишвецов

    Фото: Ишвецов

    Аслида, инглизларнинг оролда қамал қилинган японлар устидан қўлга киритган ғалабаси у қадар ҳам стратегик аҳамиятга эга эмас эди, аммо ботқоқдан кечиб ўтаётган япон аскарларининг йиртқич тимсоҳлар ҳужумига учраши ушбу жангни тарихга муҳрлади. Япон аскарларнинг аксарияти заҳарли ҳашаротлар ва илонлар ҳужумидан, бошқалари очликдан ва тоза сув етишмаслигидан вафот этди. Аммо энг кўп сонли аскарлар маҳаллий ботқоқларда яшовчи улкан тимсоҳлар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлишганди. Жангда қатнашган британиялик аскар Брюс Стенли Райтнинг сўзларига кўра, оролда бўлган мингдан ортиқ япон аскарлари орасидан фақат 20 нафаригина инглизлар томонидан асирга олинади ва улар шок ҳолатида бўладилар.

    Гап шундаки, асирга олинмай қолган яна 1215 киши ботқоқлардан ўтишга ҳаракат қилаётганда тимсоҳларга ем бўлган. Райт воқеани шундай тасвирлайди:

    «1945 йил 19 февралнинг тунида ҳар қандай жангчи бошидан кечириши мумкин бўлган энг ёмон ҳодиса юз берди. Ботқоқликнинг зулмати аро ваҳший милтиқларнинг ўқ овозлари янгради, лекин уларни японларнинг бақириқлари босиб кетди, улар улкан судралиб юрувчиларнинг тишлари орасида ҳалок бўлдилар».

    Тўғри, милтиқлар у қадар ҳам фойдасиз қурол эмасди, аммо улар оғирлиги бир ярим тонна келадиган йиртқичларни тўхтатиб қолиш учун ўта ожизлик қиларди. Бундан ташқари ботқоқлик ҳам тимсоҳлар учун етарлича мустаҳкам ҳимоя воситаси вазифасини ўтаган эди.

    Фото: Wарҳеад

    Фото: Wарҳеад

    Гиннеснинг рекордлар китобида тимсоҳлар ҳужуми билан боғлиқ ушбу ҳодиса «дунёдаги тимсоҳлар билан боғлиқ бўлган энг даҳшатли офат» ва «тимсоҳ ҳужуми натижасида энг кўп одам қурбон бўлган воқеа» деб тан олинди.

    Япония армияси полковниги Ясу Юнуко ўзининг махфийлаштирилмаган ҳисоботида қуйидагича гувоҳлик беради:

    «Рамри мангров ботқоқларидан ўша бўлинмадан атиги 22 аскар ва 3 зобит тирик қайтди».

    2 ойдан сўнг текширув ўтказган ҳарбий трибуналнинг махсус комиссиясининг текшируви шуни кўрсатдики, 3 квадрат километр майдонга эга бўлган ботқоқ зонасидаги суюқликнинг 24 фоизи инсон қони бўлиб чиқади.

    Воқеанинг чиндан ҳам содир бўлган ёки йўқлиги бир қанча шубҳаларга сабаб бўлган. Сабаби бир ботқоқда юзлаб тимсоҳларнинг тўпланиши ўлжани тақсимлай олиш жиҳатидан ҳам, урғочиси билан муносабат жиҳатидан ҳам ҳақиқатга у қадар тўғри келмаслиги мумкин. Тарихчи Фрэнк Маклин Бирма кампаниясига бағишланган китобида даҳшатли қирғин тарихини ёритувчи асосий далилларни ва айниқса, аскар Райтнинг воқеани талқин этиш услубини рад этади. Маклинннинг сўзларига кўра, ўша пайтда Райтнинг оролда бўлганлиги тўғрисида ҳужжатли далиллар йўқ. Бундан ташқари, тарихчи тимсоҳларнинг ҳужуми ҳақидаги «афсона»нинг илмий нуқтаи назардан қоидаларга қарама-қарши эканлигини таъкидлайди. Маклинннинг сўзларига кўра, юзлаб япон аскарларини гўёки еб қўйган бу судралиб юрувчилар Рамрининг табиий шароитида омон қололмасдилар, сабаби улар шунчаки етарли озуқага эга бўлмас эдилар!

    Воқеанинг ҳақиқатлигига 2016 йил сентябрь ойида National Geographic каналида эфирга узатилган  ҳужжатли фильмда ҳам эътироз билдирилган. Доктор Сем Уиллис оролга ташриф буюради ва омон қолган ҳарбийларнинг ҳужжатларини ҳам кўриб чиқади. Тадқиқотчи тимсоҳлар қурбонлари сони ҳаддан ташқари ошириб юборилган деган хулосага келади.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Иккинчи Жаҳон уруши ҳар томонлама ўрганилганига ва у тўғрисида жуда кўп миқдордаги ҳужжатли маълумотларга эга бўлишимизга қарамай, ушбу воқеа ҳақида кўп нарсалар бугунги кунга қадар сир бўлиб қолмоқда.

    Ҳайвонлар ҳужуми натижасида одамларнинг оммавий равишда ҳалок бўлиши ҳақида гап кетганда Иккинчи Жаҳон уруши пайтида 800га яқин одамни еб юборган оқ акулалар ҳужуми билан боғлиқ воқеани ҳам таъкидлаш лозим. Бу ҳодиса тинч аҳолини олиб кетаётган кемалар бомбардимон қилинганидан ва чўкиб кетгандан кейин содир бўлади. Буниси энди умуман бошқа ҳикоя.

    Дилбар Исматуллаева тайёрлади.

    19.02.2021, 19:23   Изоҳ (0)   110173
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Pfizer ва BioNTech ўз вакцинасини ҳомиладор аёлларда синашни бошлади

    19.02.2021, 16:24

    АҚШ камбағал мамлакатларга вакцинация учун 4 млрд доллар ажратади

    19.02.2021, 15:47

    АҚШда совуқ об-ҳаво қурбонларининг сони 30 кишидан ошди

    19.02.2021, 15:23

    Қирғизистон президенти мамлакатда рус тили мақомининг ўзгартирилишига қарши чиқди

    19.02.2021, 14:22

    АҚШ Хитой билан савдо уруши оқибатида кўрадиган зарарини ҳисоблаб чиқди

    19.02.2021, 13:45

    Коронавирусга қарши эмланишдан бош тортганлар Ватиканда ишдан ҳайдалади, Индонезияда эса жаримага тортилади

    19.02.2021, 13:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.