• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Коронавирусга қарши эмланишдан бош тортганлар Ватиканда ишдан ҳайдалади, Индонезияда эса жаримага тортилади

    Ватикан ҳукуматининг фармонига кўра, тиббий сабабларсиз COVID-19’га қарши вакцинадан бош тортганлар ишдан бўшатилиши мумкин. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

    Фото: «Интерфакс»

    Фото: «Интерфакс»

    Ватикан губернатори Жузеппе Бертелло 8 февраль куни фармонни имзолаганидан сўнг ҳужжат атрофида қизғин мунозара бошланди. Италия ва дунёнинг аксарият қисмида вакцина қабул қилиш ихтиёрий.

    Фармонга биноан эмлашдан бош тортиш бошқаларга хавф туғдириши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда вакцина қабул қилиш маънавий жавобгарлик ҳисобланади.

    ОАВда ушбу мавзу бўйича эълон қилинган хабарлардан норози бўлган Италия аҳолиси ижтимоий тармоқларда Ватиканни танқид қила бошлади.

    Натижада 18 февраль куни Ватикан ҳукумати эмлашдан бош тортишнинг оқибатлари ҳақида огоҳлантириш ҳеч қандай жазони англатмаслигини айтиб, вазиятга аниқлик киритди. Ватикан губернатори эмлаш дастурида иштирок этиш ихтиёрий эканлиги, шунга қарамай, кимнингдир эмлашдан бош тортиши унинг ўзига ва бошқаларга хавф солиши мумкинлиги тўғрисида баёнот берди.

    Бертелло ваколатхонаси эмланишни истамаганлар учун ҳукумат иш билан таъминлашнинг муқобил вариантларини излашга тайёр эканини маълум қилди. Ватикан ҳукумати эмлаш масаласида ходимларга босим ўтказмоқчи эмаслиги таъкидланди.

    Бироқ Европа ОАВ маълумотига кўра, Ватикан ҳақиқатан ҳам эмлашдан бош тортгани учун ходимларни ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга: бу чора 2011 йилги қонунда мустаҳкамланган.

    ОАВ Рим папаси Францискнинг COVID-19’га қарши эмлаш ғоясини фаол равишда қўллаб-қувватлаётганини таъкидламоқда. У март ойида Ироққа ташрифи давомида унга ҳамроҳлик қиладиган барча журналистларнинг коронавирусга қарши эмланиши кераклиги ҳақида огоҳлантирди.

    Ватиканда беш мингга яқин киши ишлайди. Мамлакатда коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан эмлаш январь ойи бошида бошланган. Рим папаси Франциск аллақачон барқарор иммунитетни ривожлантириш учун зарур бўлган вакцинанинг иккала компонентини қабул қилган.

    Мавзуга доир: Рим папасининг шахсий шифокори коронавирусдан вафот этди

    Шунингдек, Индонезия пойтахти Жакартада коронавирусга қарши эмлашни рад этганлар учун жазо тайинланиши ҳақида хабар берилди.

    Қайд этилишича, ушбу ҳолда пойтахт аҳолисига жазонинг иккита усули — ижтимоий ёрдамни узиб қўйиш ёки 357 доллар атрофида жарима белгиланади. Жакарта маъмурияти мамлакатда вирус юқтирганларнинг тўртдан бири қисми пойтахтга тўғри келаётгани сабабли мазкур чоралар зарурлигини таъкидлаган.

    COVID-19’га қарши эмлаш кампанияси Индонезияда январь ойида бошланган. Ҳокимият 15 ой ичида 270 миллион аҳолининг 181,5 миллион нафарини эмлашни режалаштирмоқда.

    Аввалроқ Германиядаги кекса инсонлар ва ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш билан шуғулланувчи компаниялардан бири коронавирусга қарши эмланишни истамаган етти нафар ходимини ишдан бўшатган эди. Bild нашрининг ёзишича, Германияда вакцинация ихтиёрий равишда ўтказилмоқда ва мазкур ходимларнинг инфекцияга қарши эмланишдан бош тортгани сабаб ишдан бўшатилиши биринчи ҳолат ҳисобланади.

    Мавзуга доир:

    • Перу ташқи ишлар вазири навбатсиз эмланганидан кейин истеъфо берганини эълон қилди
    • Бразилияда коронавирусга қарши эмлаш вакцина танқислиги сабаб тўхтатилди

    19.02.2021, 13:09   Изоҳ (0)   19154
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    НАТО Ироққа минглаб ҳарбийларни киритади

    19.02.2021, 12:36

    Американинг Perseverance марсоходи Марсга муваффақиятли қўнди

    19.02.2021, 10:53

    АҚШ Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиб кетишга шошилмоқчи эмас

    19.02.2021, 10:21

    Венесуэлада аҳолини «Спутник V» вакцинаси билан эмлаш бошланди

    19.02.2021, 09:46

    Қуддус шаҳри олти йиллик танаффусдан кейин яна қор билан қопланди (фото+видео)

    19.02.2021, 08:08

    Буюк Британия компанияларининг ходимлари оммавий равишда ишдан бўшатилиши мумкин

    19.02.2021, 07:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.