Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон терма жамоаси ва Хитойнинг «Тяньцзинь Тэда» клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов «Sports.uz» сайтига берган интервьюсида ўзи билан бирга ўйнаган футболчилардан иборат рамзий терма жамоа тузди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Рамзий терма жамоадан ўзбекистонлик икки нафар футболчи ўрин олди. Булар: Ислом Иномов ва Александр Гейнрих. Аҳмедов ҳар иккала футболчи билан ҳам «Пахтакор»да, ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоасида бирга тўп тепган.

Тўлиқ таркиб қуйидагича кўриниш олди:

Дарвазабон: Андрей Дикан («Краснодар»)

Ҳимоячилар: Ислом Иномов (Ўзбекистон ва «Пахтакор»), Андреас Гранквист («Краснодар»), Юрий Жирков («Анжи»);

Ярим ҳимоячилар: Лассана Диарра («Анжи»), Виллиан («Анжи»), Оскар, Халк («Шанхай СИПГ»), Олег Шатов («Анжи»);

Ҳужумчилар: Самюуэль Это’O («Анжи») Александр Гейнрих (Ўзбекистон ва «Пахтакор»).

Бош мураббий: Андре Виллаш-Боаш («Шанхай СИПГ»).

Одил фаолияти давомида «Пахтакор» (2006—2011), «Анжи» (2011—2014), «Краснодар» (2014—2016) ва «Шанхай СИПГ» (2017—2020) каби жамоаларда ҳаракат қилган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар