«Арсенал» собиқ бош мураббийи Арсен Венгер ҳозирда ПСЖда ҳаракат қилаётган Килиан Мбаппе «Монако»да ўйнаб юрган вақтида лондонликлар сафига ўтишга яқин келгани ҳақида гапирди.
Мбаппе «Монако» билан шартномасини узайтириш ёки узайтирмаслик ҳақида ўйлаётган вақтда мен унинг уйида бўлганман. Ўша вақтда у «Арсенал»га текинга ўтиши мумкин эди.ПСЖ Мбаппени 2017 йилда «Монако»дан сотиб олиш мажбурияти билан ижарага олганди.Ўйлашимча, ҳар бир клубда бундай ҳикоялар етарли даражада топилади. «Милан», «Манчестер Юнайтед», «Арсенал», «Челси» — ҳаммасида бу каби ҳодисалар бўлган.
Арсен Венгер, собиқ мураббий
22 ёшли футболчи Лига 1 2020/21 йилги мавсумида 21 ўйин ўтказиб, 16 гол ва 6 та голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)