• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Расмдаги ‘Ўтилмасин! Кимёвий зарарланиш’ деган жойлар ҳозир йўқ. Аввал бор эди, қурол омбори бўлган, портлаган» — Олий ҳарбий авиация билим юрти бошлиғи Қарши—Хонобод базаси ҳақида

    Дональд Трамп АҚШ президенти сифатидаги ваколати тугашига бир кун қолганида, 2021 йилнинг 19 январь куни 2001—2005 йилларда Ўзбекистондаги Қарши—Хонобод авиабазасидаги хизмат қилган америкалик ҳарбий хизматчиларнинг соғлиғини текшириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ушбу ҳарбий хизматчилар Ўзбекистондаги авиабазада хизмат олиб бориш давомида заҳарли моддалар ва радиация таъсирига учраган бўлиши мумкин, деб тахмин қилинмоқда. Жумладан, Хонобод авиабазасида хизматда бўлган америкаликларнинг камида 61 нафари саратон касаллигига чалинган ёки бу касаллик туфайли вафот этгани айтилмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистон Олий ҳарбий авиация билим юрти бошлиғи, 23 йилдан бери Хонобод авиабазасида хизмат қилиб келаётган Абдулла Ҳамроев «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов билан суҳбатда «бирор марта бундай ҳолат кузатилганини билмаслиги»ни алоҳида таъкидлади. «Бу ерда 10-15 йилдан буён ишлаб келаётган ҳарбийлар бор, улар орасида ҳам бундай касаллик аниқлангани йўқ», — дейди у.

    Олий ҳарбий авиация билим юрти 3-босқич курсанти Жасурбек Нуриддиновнинг айтишича, уларга «шу билим юртини битирган устозлар дарс беради». «Ҳаммаларининг соғлиғи жойида. Уч йилдан буён шу ерда ўқийман, лекин бундай касаликка учраганлар ҳақида эшитмаганман», — дея билим юрти раҳбарининг сўзларини тасдиқлади курсант.

    Курсантнинг таъкидлашича, «аслида ҳар қандай авиацияда ишлаётган одамда нурланиш бўлади». «Бизга овқат ҳам шундан келиб чиқиб берилади. Радиацияга қарши барча шароитлар қилинган, бинолар шунга мослаштириб, белгиланган стандарт асосида қурилган. Хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмаса, радиацияга учраш мумкин. Бундай ҳолатда нима қилиш кераклигини биламиз», — дейди курсант Нуриддинов. Абдулла Ҳамроевнинг қўшимча қилишича, «ҳаводаги зарарли моддалар махсус мосламалар орқали мунтазам текшириб борилади ва шу вақтгача организмга радиация таъсири бўйича маълумот қайд этилмаган».

    Жасурбек Нуриддинов курсантлар ҳар йили умумлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишини маълум қилди. Билим юрти раҳбари Абдулла Ҳамроевнинг сўзларига кўра, «учувчилар ҳар олти ойда тиббий текширувдан ўтиб туради». Қайд этиш жоиз, аввалроқ, 16 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Мудофаа вазирлиги вакили Баҳром Зулфиқоров «ҳарбий аэродромда хизмат қилаётган учувчилар нафақат мавсумий, балки ҳар бир парвоздан олдин тиббий кўрикдан ўтиши»ни, «учувчиларнинг саломатлигида озгина ўзгариш бўлса ҳам парвозга рухсат берилмас»лигини маълум қилган эди.

    Фото: McClathy DC Bureau

    Фото: McClathy DC Bureau

    АҚШ томони эълон қилган маълумотлар орасида америкалик ҳарбийларнинг авиабаза атрофидаги «Нурланиш хавфи бор чегара», «Яқинлашманг! Кимёвий моддалар! Портламай қолган ўқ-дори!» каби лавҳалар олдида тушган суратлари ҳам бор. Пентагон томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, база атрофидаги тупроқ «катта эҳтимол билан, совет давридаги ерости ёқилғи тақсимлаш тизими туфайли», шунингдек, совет ракеталарини йўқ қилиш натижасида келиб чиққан асбест ва қайта ишланган паст даражадаги уран билан ифлосланган. Тупроқдан оқаётган «қора балғам»ни «эритувчи суюқлик, ёғлар ва бошқа кимёвий моддалар аралашмаси» дея таърифланган.

    Фото: McClathy DC Bureau

    Фото: McClathy DC Bureau

    «Расмдаги ‘Ўтилмасин! Кимёвий зарарланиш’ деган жой ҳозир йўқ. Ўн йиллар аввал бор эди, қурол-яроғ омбори бўлган, портлаган, лекин зарари кам бўлган», — дейди Ҳамроев, портлаш айнан қачон ва нима сабабдан бўлганига аниқлик киритмай. «Биз прибор билан текширдик — радиация умуман йўқ. У жойни сапёрлар текширган, дезинфекция қилиниб, текислаб ташланган. Унинг ўрнида ҳозир балиқ кўли қилинган», — дея қўшимча қилди Олий ҳарбий авиация билим юрти бошлиғи.

    Фото: Johnny Lee

    Фото: Johnny Lee

    Мудофаа вазирлиги вакили Баҳром Зулфиқоров 16 февралдаги матбуот анжуманида «ҳарбий қисмнинг ёнида жойлашган маҳалла аҳолиси соппа-соғ» эканини таъкидлаган, Тошкент тиббиёт академияси қошидаги Ҳарбий тиббиёт факультети кафедра мудири, тиббий хизмат полковниги Носир Фозилов унинг бу сўзларини қувватлаб, ОАВда тарқалган саволларга жавоб топиш мақсадида ўша ердаги аҳоли пунктида яшаётган фуқаролар ҳам тиббий кўрикдан ўтказилгани, «тиббий кўрик натижаларига кўра уларнинг ҳаммаси соғлом бўлиб чиққани»ни таъкидлаган эди.

    «Ўша жойлардаги оилавий поликлиникалар бош врачларидан маҳаллий аҳоли орасида шундай касалликлар қайд этилган-этилмаганини суриштирдик. Шу пайтгача аҳоли орасида бундай касалликлар кузатилмагани маълум бўлди. Яъни, ўша ҳудудда яшаётган фуқароларимиз орасида бундай касалликлар аниқланмаган», — деганди сешанба кунги матбуот анжуманида полковник Фозилов. Олий ҳарбий авиация билим юрти бошлиғи Абдулла Ҳамроев эса «Дарё» мухбири билан суҳбатда бироз бошқачароқ маълумот берди: «Авиабаза яқинидаги маҳалла аҳолисини ҳам мониторинг қилдик. Бир-иккита саратонга чалинганлар чиқди. Бу нормал ҳолат, табиий касал бўлган».

    Курсант Жасурбек Нуриддиновнинг қайд этишича, ОАВда Қарши—Хонобод базаси ҳақида ваҳимали хабарлар чиққач, ўзида ҳам бироз хавотир пайдо бўлган: «Одамда барибир ҳаяжон бўлади, курсантлар орасида ҳам бироз ваҳима бўлди. Ҳолат ҳақида командирларимиздан қизиқиб сўрадик. Бундай ҳолат йўқлигини тушунтиришди». Унинг қўшимча қилишича, шу хабарлар тарқалганидан сўнг курсантлар орасида ўқишдан кетиш ёки ота-оналар томонидан фарзандини олиб кетмоқчи бўлиш ҳолати кузатилмаган.

    Фото: Master Sgt. Scott Sturkol / US Air Force

    Фото: Master Sgt. Scott Sturkol / US Air Force

    Аввалроқ, 17 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов Қарши—Хонобод авиабазаси атрофида тарқалган хабарлар юзасидан муносабат билдириб, ҳозирда ҳудудни лаборатория шароитида ўрганиш бошлангани, Америка томони билдирган даъволар ҳақиқатан ҳам бўлганми ёки йўқми, «шунга аниқлик киритишмоқчи» лигини таъкидлаган эди.

    Боқижонов Хонобод базасида кимёвий полигон бўлган бўлиши мумкинлигини айтиб ўтган эди: «АҚШ ҳарбийлари жойлашган Хонобод ҳарбий зона бўлгани учун унинг ичига бизнинг кириш имкониятимиз бўлмаган. Қўриқланадиган жой бўлгани учун биз унинг анализини, ҳолатини ўрганолмаганмиз… Билишимизча, ўша ерда ҳам шундай аэродром бўлган. У инсон нафас йўлига таъсир кўрсатадиган даражадаги кимёвий моддаларни далаларга сепадиган аэродром бўлган».

    18.02.2021, 17:33   Изоҳ (0)   41670
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев: «Илмий ёндашув йўқлиги боис картошкани ҳам кўнгилдагидек етиштира олмаяпмиз»

    18.02.2021, 17:30

    «Боғдорчиликдаги илк лойиҳамизни Ўзбекистонда йўлга қўйдик» – Шавкат Мирзиёев билан учрашган БАА инвестори

    18.02.2021, 17:21

    «Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш пунктларида кунига 70 киши эмланади» — Нурмат Отабеков

    18.02.2021, 17:09

    Шавкат Мирзиёев Наманганда Chust textile хусусий тўқимачилик корхонасини бориб кўрди

    18.02.2021, 16:47

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлашда давом этмоқда

    18.02.2021, 16:23

    «Мовий гумбазлар» хиёбонидаги 1700 га яқин дарахт хатловдан ўтказилди

    18.02.2021, 16:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳаёт учун хавфли: нима учун тор келиб қолган кийимлардан қутулиш керак?

    Маслаҳатлар | 2 июл, 15:20

    ҲАМАС Трампнинг ўт очишни тўхтатиш таклифига жавоб қайтарди

    Дунё | 2 июл, 15:05

    Болгария ва Руминия чегара назоратини бекор қилди

    Дунё | 2 июл, 14:50

    Opta нашри Клублар ўртасидаги ЖЧда жамоаларнинг ғалаба қозониш имкониятини баҳолади

    Спорт | 2 июл, 14:45

    Дональд Трамп сайлов ғалабаларига бағишлаб Victory 45-47 атирларини тақдим этди

    Лайфстайл | 2 июл, 14:35

    Францияда очиқ жойларда тамаки чекканлар жарима тўлайди

    Дунё | 2 июл, 14:20

    “Тўйга таклиф қилинмаса ҳам, бораверадими?” — Равшан Комиловнинг видеомурожаатига жавоб берилди

    Ўзбекистон | 2 июл, 14:10

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифи билан келди (фото)

    Ўзбекистон | 2 июл, 14:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.