• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Боғдорчиликдаги илк лойиҳамизни Ўзбекистонда йўлга қўйдик» – Шавкат Мирзиёев билан учрашган БАА инвестори

    Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи давомида ҳудуднинг Янгиқўрғон туманида жойлашган Sura General investment боғида ҳам бўлди. Қайд этилишича, Бирлашган Араб Амирликларининг 3 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияси ҳисобига 103 гектар майдонда ушбу интенсив боғ барпо қилинди. «Дарё» мухбири Миролим Исажонов Sura General investment МЧЖ раҳбари, БААлик инвестор Абдулбарий Айманга бир қанча саволлар билан юзланиб, интервью уюштирди.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman

    – Ўзбекистонга инвестиция олиб киришингизга нима туртки бўлди?

    – Мамлакатингизга илк марта 2019 йилда келганман. Ўшанда Наманган шаҳрида халқаро бизнес форуми ўтказилганди. Мен форум доирасида ўнлаб лойиҳалар билан танишиб, вилоятнинг ўзига хос табиати, ери, суви, умуман, қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳақида кўпроқ маълумот олишга ҳаракат қилганман. Янгиқўрғон тумани баҳаво ва салқин ҳудуд бўлгани учун эътиборимни тортиб, ўзига жалб қилган. Италиялик мутахассислар Янгиқўрғоннинг тупроғи ва суви ҳақида ижобий фикрлар айтиб, улар ҳам шу тумани бизга тавсия этишди. Бундан ташқари, Шавкат Миромонович давлат раҳбари бўлганидан кейин Ўзбекистондаги ўзгаришлар, тадбиркорлар ва инвесторларга нисбатан эътибори сабаб ҳам лойиҳамизни юртингизда амалга оширишга қарор қилдик.

    – Боғдорчиликка оид лойиҳаларни қачондан бери амалга ошириб келасиз?

    – Компаниямизнинг бош офиси Абу–Даби шаҳрида жойлашган. Биз кўп йилдан буён биржа, қурилиш, ИТ каби талабгор соҳаларга тааллуқли турли лойиҳаларни амалга ошириб, фаолият юритиб келамиз. Америка, Туркия каби кўплаб ривожланган давлатларга инвестиция киритиб, у ерларда фирмалар очганмиз. Қишлоқ хўжалиги, хусусан, боғдорчилик йўналишидаги илк лойиҳамизни Ўзбекистонда йўлга қўйдик. Бу биз учун биринчи қадам бўлди ва оз бўлса-да, тажриба орттирдик.

    – Бу интенсив боғдан ҳосил олиш қачонга режалаштирилган?

    – Ўтган йили Италиядан кўчатлар олиб келиниб, 48 гектарга гилос, 26 гектарга ўрик, 22 гектарга шафтоли, 7 гектарга олхўри экилди. 250 метр чуқурликдан сув чиқарилди. Қисқа вақт ичида сиз кўриб турган ушбу ҳовуз қазилди ва томчилатиб суғориш тизими ўрнатилди. 2022 йилда илк ҳосилни оламиз ва 2025 йилдан бошлаб даромадга кира бошлаймиз.

    – Маҳсулот қайси давлатларга экспорт қилиниши кўзда тутилган?

    – Боғнинг йиллик қуввати 5 минг тонна бўлиб, 4 миллион долларлик маҳсулотни экспорт қилиш режалаштирилган. Асосан, араб давлатларига экспорт қилиш мўлжалланган.

    – Келгусидаги режаларингиз қандай?

    – Бизга вилоят ва туман раҳбарияти томонидан 300 гектар ер ажратилди. Унинг 103 гектарига мазкур боғни ташкил қилдик. Келгусида қолган ерларда ҳам боғдорчилик бўйича катта-катта лойиҳаларни йўлга қўймоқчимиз.

    Шуни алоҳида айтишим керакки, Наманганда орттирган тажрибамдан келиб чиққан ҳолда биз БААдаги бошқа тадбиркорларга ҳам буни тарғиб қиляпмиз. 2021 йилнинг май ойида инвесторларнинг катта гуруҳини олиб келишни режалаштиряпман, улар пандемия юмшашини кутмоқда. Йил охиригача амирликларнинг Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалигига инвестицияси ҳажми жуда катта бўлади.

    Бундан аввал Тошкентдаги Дўстлик боғи 49 йилга чет эллик инвесторга топширилгани ҳақида хабар берилганди.

    18.02.2021, 17:21   Изоҳ (0)   15689
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш пунктларида кунига 70 киши эмланади» — Нурмат Отабеков

    18.02.2021, 17:09

    Шавкат Мирзиёев Наманганда Chust textile хусусий тўқимачилик корхонасини бориб кўрди

    18.02.2021, 16:47

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлашда давом этмоқда

    18.02.2021, 16:23

    «Мовий гумбазлар» хиёбонидаги 1700 га яқин дарахт хатловдан ўтказилди

    18.02.2021, 16:11

    Ўзбекистонда «нақдлаштирувчи корхоналар» доирасидаги можаролар Сенат назоратига олинди

    18.02.2021, 14:46

    Ўзбекистонда пластик карта орқали тўлов амалга оширилганда товарлар нархини кўтариб қўйиш қонун билан тақиқланиши мумкин

    18.02.2021, 14:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.