Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2020 йилда ҳуқуқий экспертиза учун Адлия вазирлигига келиб тушган 2 минг 300 та ҳужжатдан 33 фоизи қайтариб юборилган. Идоравий ҳужжатлар бўйича эса 50 фоизгача ҳужжатлар рўйхатдан ўтказилмаган. Бу ҳақда 15 февраль куни адлия вазири иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида сўз юритилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Тадбирда адлия вазири Русланбек Давлетов қонунчилик ҳужжатларининг 33 фоизи қайси омиллар туфайли экспертизадан ўтказилмаганига муносабат билдирди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан қайтаётганининг биринчи сабаби, амалдаги бошқа қонун ҳужжатларига мос эмаслиги. Яъни жуда кўплаб қонун ҳужжатлари қабул қилингани ортидан, олдинги нормаларга эътибор қилмасдан шунга зид нормалар киритиб қўйилади.

Иккинчиси, бу тор доирадаги идоравий манфаатлар. Буни қилишимиз керак, бизга мана бунақа ҳуқуқ керак, рухсатнома, лицензия киритишимиз керак, деган турли хоҳиш ва талаблар айтилади. Учинчиси, қонунчилик техникаси бор (амал қилинмайди ёки зид).

Тўртинчиси, у ерда коррупциоген омилларнинг бўлиши. Агар улар қабул қилинадиган бўлса, тадбиркорлар ва фуқароларга оғирлик олиб келиши мумкин. Биз уни ижро нуқтаи назаридан кўриб чиқамиз. Шу каби асосий муаммолар мавжуд», — деди вазир.

Русланбек Давлетов бу борадаги умумий муаммоларга ҳам тўхталиб ўтди.

«Масалан, топшириқ бўлади: қайсидир соҳада тубдан такомиллаштириш бўйича қарор лойиҳаси қилинсин, дейилади. Кейин сиз қарорни ўқисангиз, унинг ичида тубдан такомиллаштириш тўғрисида ҳеч нарса бўлмайди. Асосий вазифалари этиб булар белгилансин… Кейин мана бунга эътибор қаратилсин, дейилган бўлади. Умуман янгилик бўлмайди. Шу сабабли бу ҳужжатлар қайтиб кетади, ғоя бўлмаганидан кейин биз ўтказа олмаймиз. Бундай ҳужжат қабул қилингани билан тизимда ҳеч нарса ўзгармайди-ку?

Бундай муаммоларнинг ечимларидан бири шуки, яхши мутахассислар давлат идораларига келиб ишлаши керак, бунинг учун давлат идораларининг жозибадорлиги ошиши зарур», — деди у.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Гуруҳларда ҳазил ёки киноя қилиб айтган гапларимни ҳам чиқариб юборадиган журналистлар бор” — Шоҳрух Ғиёсов
Маҳаллий
“Кўпчилик мени ёлғон маълумот тарқатганликда айблайди” — Шоҳрух Ғиёсов журналист ва блогерларнинг ўзига муносабати ҳақида гапирди
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади