Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп мамлакат сиёсий ҳаётидаги иштирокини тиклашни ва журналистлар билан яна мулоқот қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Агентлик маълумотларига кўра, «Трампнинг дўстлари ва иттифоқчилари бир неча ҳафталик сукутдан кейин унинг ОАВ билан дўстона интервьюларни қайта бошлашини кутяпти».

Таъкидланишича, собиқ президент «унинг импичментини қўллаб-қувватлаган ёки ноябрдаги сайлов натижаларини бекор қилиш ҳаракатларига қаршилик кўрсатган республикачилардан қасос олишни истаяпти», лекин барибир 2022 йилги оралиқ сайловларда вакиллар палатаси ва Сенат устидан назоратни қўлга олишда Республикачилар партиясига ёрдам беришни мақсад қилган.

«Ишонаманки, яқин кунларда сиз ундан кўп янгиликларни эшитасиз», — деди Трампнинг катта маслаҳатчиси Жейсон Миллер.

Аввалроқ АҚШ Сенати Дональд Трампни Капитолийдаги тартибсизликларда айбсиз деб топган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2 февралдан метан заправкалар фаолияти тикланади
Маҳаллий
Жиззах, Самарқанд, Фарғонада электр тармоғига ноқонуний уланиб, қарийб 250 млн сўм зарар етказган тадбиркорлар ушланди 
Маҳаллий
“Андижонда 127 минг нафар ишсиз фуқаро мавжуд. Ҳар йили яна 50 минг нафар ёшлар меҳнат бозорига кириб келади” — президент