16 февраль, сешанба куни дунёнинг турли бурчакларидан олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Грециянинг Афина шаҳрида қор билан қопланаётган Акрополь.Фото: Rex
Латвиянинг Рига шаҳридаги музлаб қолган Бабелите кўли устида сартарош мижозининг сочларини калталаётган бир вақтда сузувчи сувга шўнғишга ҳозирланмоқда.Фото: AFP
Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Сулаймон масжиди ва унинг ён-атрофлари қор билан қопланган.Фото: Anadolu Agency
Германиянинг Гамбург шаҳридаги дарахтлардан бирига ёпиштириб қўйилган «қорқуён».Фото: AFP
Ҳиндистонда Магҳ Мела фестивали вақтида ноутбукида ишлаб ўтирган Садху.Фото: Rex
Италиянинг Сицилия оролида Европа ҳудудидаги энг фаол вулқонлардан бири — Этнанинг қўзғалиши давом этмоқда.Фото: Reuters
АҚШнинг Виржиния штатида олча дарахти гуллашга улгурди. Аммо ёмғир ва қаҳратон совуқ туфайли гулларнинг устини қалин муз қоплади.Фото: Reuters
«Союз-2.1а» ракетаси «Прогресс МС-16» ҳаво кемаси билан Қозоғистоннинг Байконур космодромидан стартга чиқди.Фото: Reuters
Грецияга «Медея» совуқ циклони кириб келди.Фото: Reuters
Мьянмада ҳукумат ҳарбийлар қўлига ўтганига қарши оммавий акциялар давом этмоқда.Фото: Reuters
Швейцариянинг Цюрих шаҳридаги музлаб қолган дарё устида хоккей ўйнаётган болалар.Фото: Reuters
Тошкентда қишга хос бўлмаган аномал илиқ ҳаво сақланиб турибди. Дарахтлар куртак ёзиб, гулга киришни бошлади.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Ҳиндистонда автобус каналга қулаши оқибатида 40 киши ҳалок бўлди.Фото: ABC News
Антарктидада қор яшил ва пушти тусга кирди.Фото: Anna Soina / AntarcticCenter / Facebook
Мьянма ҳокимияти тепасига келган ҳарбийлар норозилик намойишлари туфайли кўчаларга зирҳли техникаларни жойлаштирмоқда.Фото: РТВ
Андижонда Nexia ҳайдовчиси велосипедчини уриб юборди. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этди.Фото: Андижон вилоят ИИБ
Изоҳ (0)