Мюнхенгладбахнинг «Боруссия» клуби устози Марко Розе 2021 йилнинг ёзида «Боруссия Д» бош мураббийига айланади.
Мюнхенгладбахликлар матбуот хизмати мутахассис мавсум якунида жамоани тарк этишини маълум қилди.
Дортмундликлар клуби 2020 йилнинг декабрида Люсьен Фаврни истеъфога чиқарганди. Шундан буён жамоани Эдин Терзич вақтинчалик бошқариб турибди. Айни дамда клуб Бундеслигада 6-ўринда бормоқда.
Розе «Боруссия М» бошқарувида 2019 йилдан буён ишлаб келмоқда. 2019/20 йилги мавсумда унинг қўл остидаги жамоа Германия чемпионатида 4-ўринни олди. Ҳозирда эса 7-поғонада бормоқда. Шунингдек, Розе бошқарувидаги «Боруссия М» Чемпионлар Лигаси 1/8 финалига ҳам йўл олган ва унда «Манчестер Сити»га қарши баҳс олиб боради.
Мутахассис аввалроқ «Зальцбург» жамоасини бошқарган ва «буқалар»ни икки марта Австрия чемпионига айлантирган. Шунингдек, у «Зальцбург» ёшлар жамоаси билан УЕФА ёшлар Лигасида ғолиб чиққан.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)