Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жанубий Корея AstraZeneca вакцинаси билан мамлакатдаги кекса фуқароларни эмламасликка қарор қилди. Бу ҳақда маҳаллий Yonhap агентлиги хабар берди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Жанубий Кореяда 26 февралдан AstraZeneca инглиз-швед фармацевтика компаниясининг вакцинаси билан эмлаш бошланади. Биринчи навбатда, аҳолининг энг заиф гуруҳлари, жумладан, қариялар уйи, санаторий ҳамда реабилитация марказлари ходимлари ва уларда даволанаётган инсонлар эмланади.

Жанубий Корея ҳукумати февраль март ойларида 760 минг тиббиёт ходими ва қарияларни эмлашни режалаштирган. Бироқ ҳукуматнинг 65 ёшдан ошган фуқароларни вақтинча эмламаслик тўғрисидаги қарори туфайли ушбу режа бузилиши мумкин, дейилади хабарда. Жанубий Корея Озиқ-овқат ва дори-дармон хавфсизлиги вазирлиги AstraZeneca компаниясининг вакцинасини маъқуллаганди.

Аввалроқ Испания ҳам AstraZeneca вакцинасини кексалар учун қўллашдан бош тортганди, фақат 55 ёшгача бўлган испанияликлар вакцинани қабул қилади. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу тариқа Европанинг бошқа давлатлари шифокорларининг тавсияларини маъқуллаган: улар кекса ёшдаги беморларда мазкур вакцинанинг самарадорлиги ва хавфсизлиги тўғрисида маълумотлар етарли эмас деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, немис мутахассислари AstraZeneca вакцинасини 65 ёшдан ошганларга тавсия этмаган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, 65 ёшдан ошганлар учун препаратнинг самарали эканига оид далиллар етарли эмас. Компания эса ушбу маълумотларни «мутлақо нотўғри» деб атаган ҳамда Буюк Британиянинг вакцинация ва иммунизация бўйича бирлашган қўмитаси томонидан AstraZeneca’ни кексаларда қўллаш маъқуллангани ва эмланганларда иммунитет миқдори ортаётганини таъкидлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк