Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 24-туридан ўрин олган сўнгги икки учрашув 15 февраль, душанба куни бўлиб ўтди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Томас Тухель бошчилигидаги «Челси» ўз уйида «Ньюкасл» жамоасини қабул қилди. Учрашувнинг 31-дақиқасида Оливье Жиру мезбонларни олдинга олиб чиқди. 8 дақиқа ўтгач Тимо Вернер «Челси»нинг ишончли ғалабасини таъминлади.

Шундай қилиб «аристократлар» 24-турдан сўнг 42 очко билан 4-ўринда бормоқда. «Ньюкасл» (25) 17-ўринда қайд этилган.

Ушбу турнинг яна бири беллашуви «Вест Ҳэм» ва «Шеффилд Юнайтед» жамоалари ўртасида кечди. Унда Дэвид Моес шогирдлари яққол устунлик қилди. Бу ҳисобда ҳам ўз аксини топди — 3:0.

24-турдан кейин мусобақа жадвали қуйидаги кўринишга келди:

АПЛ

24-тур баҳслари

15 февраль, душанба

«Челси»—«Ньюкасл» 2:0

Голлар: 1:0 – 31 Жиру, 2:0 – 39 Вернер.

«Челси»: Аррисабалага, Аспиликуэта, Рюдигер, Кристенсен, Алонсо, Ковачич, Жоржино, Маунт (Канте, 70), Ҳадсон-Одои (Жеймс, 78), Абраҳам (Жиру, 20), Вернер.

«Ньюкасл»: Дарлоу, Ласселс, Крафт, Льюис, Кларк, Ҳейден, Уиллок (Керролл, 79), Шелви, Альмирон, Сен-Максимен (Фрэйзер, 72), Гэйл (Жоэлинтон, 64).

«Вест Ҳэм»—«Шеффилд Юнайтед» 3:0

Голлар: 1:0 – 41, пенальти Райс, 2:0 – 58 Диоп, 3:0 – 90 Фредерикс.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади