Япония шимоли-шарқида 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда мамлакат метеорология агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Зилзиланинг эпицентри Тинч океанида, Фукусима префектураси ҳудудида экани айтилмоқда. Силкинишларнинг максимал кучи 7 балли Япония шкаласида 6+ баллни ташкил қилган.
Ер силкиниши Токиода ҳам сезилган, мамлакат пойтахтида тахминан 4 балли зилзила кузатилган.
Цунами хавфи йўқ. Қурбонлар ва вайрон бўлган бинолар ҳақида ҳам ҳозирча маълумотлар мавжуд эмас, зилзила оқибатида икки нафар одамга талафот етган.
Зилзиладан кейин Токионинг саккизта префектурасида жами 835 та хонадон электр таъминотидан узилиб қолган.
Аввалроқ 12 февраль куни Тожикистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларида сезилганди.
Изоҳ (0)