Сочларингиз сержило ва соғлом бўлишини истасангиз, қуйидаги тавсияларга амал қилинг.

Фото: Depositphotos

Соч учларини мунтазам равишда кесиб туринг

Агар сочларингизни узун қилиб ўстирмоқчи бўлсангиз, ҳар 1—2 ойда соч учини кесиб туриш лозим. Мунтазам равишда ярим сантиметр кесиб турсангиз, сочларингиз чиройли ва соғлом бўлиб, ҳатто икки баравар тез ўсади.

Сочларни совуқдан асранг

Ота-оналаримиз болалигимизда бош кийим кийишга мажбур қилишарди: бу нафақат шамоллаш хавфини камайтиради, балки сочларимизни совуқ ҳароратнинг зарарли таъсиридан ҳам ҳимоя қилади. Замонавий қалпоқлар, шляпалар ва панамалар сочларингизни совуқдан қутқарибгина қолмай, балки кийиниш услубингизга ажойиб деталь бўлади.

Фото: Depositphotos

Иссиқдан ҳимояловчи воситалардан фойдаланинг

Соч учун юқори ҳарорат паст ҳарорат сингари салбий таъсир кўрсатади, шунинг учун мутахассислар ҳар доим иссиқдан сақловчи зардоб ва мойлардан фойдаланишни маслаҳат беради.

Кўп босқичли парвариш

Энг яхши ва тўғри танланган шампуннинг ҳам асосий вазифаси битта — сочларни тозалаш. Намлаш, озиқлантириш ва мустаҳкамлаш учун кондиционер ва махсус ниқоблардан фойдаланинг. Қиммат маҳсулотлар сотиб олишнинг ҳожати йўқ — табиий ёғлар бу борада яхши самара беради.

Фото: Depositphotos

Массаж

Соч ўсиши биринчи навбатда бош териси ҳолатига боғлиқ. Бошни мунтазам массаж қилиш қон айланишини яхшилайди. Массажни махсус чўткалар ёки гуаш кристаллари ёрдамида қилиш мумкин.

Бош терисини тозалаш

Ўлик тери ҳужайраларини тозалаш нафақат юз ва танада, балки бош териси учун ҳам зарурдир. Махсус скраб ва пилинглар ёрдамида ойига 2—3 марта бош терисини тозаланг. Сочларингиз қай даражада ўзгарганини 1—2 муолажадаёқ сезишингиз мумкин.

Рационингизни назорат қилинг

Қанчалик яхши маҳсулотлардан фойдаланганингиздан қатъи назар, сочларингиз нафақат ташқи томондан, балки ички томондан ҳам озиқланишга муҳтож. Витамин етишмовчилиги сочларнинг қуруқ ва мўрт бўлишининг энг кенг тарқалган сабабларидан биридир. Шунинг учун рационда фойдали ёғлар, E ва D витаминлари ва турли минераллар бўлишига эътибор беринг.