Юзаки ажинларсиз, тоза, соғлом ва ёрқин тери – ҳар бир аёлнинг асосий орзуси. Тери парвариши йўлида бир нечта тозалаш қоидалари мавжуд. Шунингдек, косметологлар юз тозалашда фақат скраб ва пилинг билан чекланиб қолмасликни маслаҳат беради, бу борада бюти-гаджетлардан унумли фойдаланиш мумкин.
Эҳтимол, аллақачон дўкон ва интернетда терини тозалаш учун жуда кўп миқдордаги гўзаллик ёрдамчилари мавжудлигини кўриш мумкин: қўлқоп, юмшоқ тозалагичлар ва турли хил чўтка кабилар. Хўш, улар бир-биридан қандай фарқ қилади, кимлар улардан фойдаланиши мумкин? Буни эса аввал аниқлаб олиш керак.
Макияжни тозалаш учун қўлқоп ва салфеткалар
Улар мутлақо ҳамма учун, сезгир ва таъсирчан терига ҳам мос келади. Ҳақиқат шундаки, салфетка ва қўлқопларнинг махсус таркиби ва материали туфайли уларнинг иккисидан ҳам косметика ва турли хил ғуборларни қўшимча воситаларсиз тозалаши мумкин. Салфеткалар одатда терининг барча турлари учун мўлжалланган махсус тозаловчи косметик воситалар билан намланган. Юмшоқ қўлқоплар ҳам ҳар қандай ранг, шакл ва ўлчамда мавжуд. Уларнинг ёрдамида енгил массаж туфайли қон микроциркулацияси яхшиланади. Умуман олганда, ушбу маҳсулотлар ҳар кимнинг воситалар жавонида бўлиши керак.
Тозалагич ва спонжлар
Уларнинг ғовакли тузилиши юзнинг ҳар бир тешигини тозалайди. Табиий, денгиз минераллари билан тўйинган ва бир қанча афзалликларга эга бўлган шимгичдан фойдаланиш тавсия этилади. Ушбу восита аллергия келтириб чиқармайди ва ундан узоқ муддат фойдаланиш мумкин. Айниқса, ўта кучли макияжни тозалашда жуда қулай. Юз ювилгандан кейин уни яхшилаб табиий ҳолда қуритиш керак.
Конняку ва чўтка
Спонж-конняку бозорларда яқинда пайдо бўлган бўлса-да, аммо улар аллақачон бюти-блогерлар томонидан севиб фойдаланилади. Улар ўсимликлар илдизидан ясалганлиги сабабли бутунлай табиийдир. Тери эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда турли хил шимгичларни танлаш мумкин. Шунингдек, ушбу воситалардан куннинг ҳар қандай қисмида фойдаланиш мумкин. Чунки улар терини шикастламайди ва безовта қилмайди. Бундан ташқари чўткалар интенсив тозалаш учун яхши, улар имконсиз бўлган жойлар, масалан, бурун бурчакларини тозалаш учун жуда қулайдир. Қолаверса, чўтка фойдаланувчилари қора нуқта учун бундан яхши восита йўқ, деб билади.
Силикон массаж воситаси
Қисқа силикон тукли массаж воситалари бироз тебранади. Бу эса тешикларни тозалашни осонлаштиради. Ушбу гаджетлар терида ёғ, кератин ва бўяниш қолдиқларини олиб ташлаши учун бир неча дақиқа кифоя. Чўтканинг силикон юзаси нозик терини тозалаб, ёшартирувчи массажни амалга оширади. Одатда бу каби чўтка ишлаб чиқарувчилари гиперкератоз, комедонлардан ташқари, ажинларни камайтириш, қаришнинг дастлабки белгиларини камайтиришнинг секинлаштириши, терининг ранги ва тузилишини тенглаштиришни ваъда қилади. Косметологлар ушбу воситадан ҳафтада 2-3 марта фойдаланишни тавсия этади.
Электрон чўтка
Табиий толалардан ташкил топганига қарамай, фойдаланишда бироз эҳтиёт бўлиш керак. Бундай чўткалар таъсирчан ва қуруқ терилар учун мос келмайди. Чунки ускуна максимал даражада ишлайди. У чуқур соҳаларни тозалаш, юз терисини яхшилаш учун мўлжалланган. Ушбу востадан ҳафтада бир марта фойдаланиш тавсия этилади.
Ҳар қандай массаж воситасини танлаганда, ундан фойдаланиш қоидаларига амал қилиш зарур:
- ускунанинг ҳар қандай деталини тоза ва қуруқ жойда сақлаш зарур. Нам жойда турли хил микроб ва бактерияларнинг кўпайиши ва юзга ножўя таъсири ортиши мумкин.
- тозалаш жараёнида сўгал, папиллома ва бошқа яллиғланган жойларга эҳтиёт бўлиш керак.
- чўткалардан фойдаланишдан аввал тароқлар ёрдамида аввалги бўёқ қолдиқларини олиб ташлаш зарур.
- ҳуснбузар ва герпес мавжуд бўлса, чўткаларни ишлатмаслик тавсия этилади. Чунки инфекция бутун юз терисига тарқалиши мумкин.
- ҳусбузарларни йўқотиш вақтида чўткадан ҳафтасига икки мартадан кўп фойдаланиш мумкин эмас.
- тозалаш жараёнида юз терисини қаттиқ босмаслик керак, бу унга шикаст етказиши мумкин.
- массаж жараёнида юқори тезликдан фойдаланмаган маъқул, у юз терисини осилиб қолишига олиб келади.
- чўткадан бошқа инсонлар фойдаланишига йўл қўймасликка ҳаракат қилиш лозим.
Мавзуга доир: