• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    «Ўзбекистонда ойига 500 доллар топиш учун ё кунига 20 соатлаб ишлаш, ёки бировнинг ҳаққини ейиш керак». Россияда ишлаётган 19 ёшли муҳожир йигит ҳикояси

    «Дарё» «Муҳожирлар ҳаёти» лойиҳаси доирасида хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларнинг ҳаётини ёритишда давом этади. Бу галги қаҳрамонимиз — Россияда ишлаётган 19 ёшли муҳожир йигит.

    Суҳбатдошимизнинг илтимосига кўра, унинг исм-шарифи ҳамда шахсини ошкор этиши мумкин бўлган бошқа маълумотлар ўзгартирилди.

    Исмим Шоҳрух, 19 ёшдаман. Сурхондарё вилояти Термиз туманида туғилганман. Ҳозир Москвада ишлайман. Тўғрисини айтсам, Россияга бошқа мигрантлар каби бирор етишмовчиликдан эмас, шунчаки Ўзбекистонда бекорчиликдан зерикиб, ишлашга келганман.

    Фото: «Яндекс»

    Фото: «Яндекс»

    Яхши ойлик олиш учун университетда ўқиш керак

    Янада очиқроқ айтадиган бўлсам, 2019 йилда 11-синфни битириб, университетга ўқишга топширдим, лекин киролмадим. Кейин Кореяга ишга кетмоқчи бўлдим. Корейс тилини ўрганишни бошладим. Бир муддат вақт ўтиб, хорижга ишга жўнатадиган ташкилотда тилдан имтиҳон топширдим. Афсуски, яна омадим кулмади, тестдан ўтолмай, шу ерда қолдим.

    Ўзимизда ишлолмадим, чунки ойлик кам. Яхши маош олиш учун эса тўрт йил университетда ва яна икки йил магистратурада ўқиш керак. Бўлмаса, «нормальний» иш ҳам топиш жуда қийин.

    Хуллас, Ўзбекистонда 10 ойча ишсиз юрдим. Бундай юришимдан фойда йўқ эди.

    Россияда эса кўп танишларим ишларди. Кейинги корейс тили имтиҳонига қадар бироз маблағ йиғиб олиш ниятида Москвага келдим.

    Яшаш шароитимиз яхши, бир хонада 8 киши яшаймиз

    Москвадаги танишим боргунимча иш ва жой топиб қўйганди. Шунинг учунми, билмадим, бу ерда бошқалардай қийинчиликка дуч келмадим. Дастлаб олти ой давомида гул етиштириладиган иссиқхонада ишладим. Ишим яхши эди, лекин турар жойлари... Хуллас, бошқа иш топишга тўғри келди.

    Ҳозир қурилишда патент тўлаб, қонуний ишлаяпман. Иш вақтимиз соат 8:00 дан 19:00 гача. Икки ҳафтада бир кун дам олишга рухсат бор. Маошим ойига 400-500 доллар атрофида.

    Ишхонамизнинг ётоқхонасида тураман. Шунинг учун ижарага пул тўламайман. Яшаш шароитимиз яхши. Битта хонада саккиз киши яшаймиз. Уч маҳал овқат ҳам беради. Овқатлар жуда зўр бўлмаса ҳам, қоринни алдайди.

    Юртдошларимиз орасида кўча супурувчилари ҳам бор

    Россиядаги Ўзбекистон элчихонасига ҳеч ҳам ишим тушмаган, тушмасин ҳам. Лекин юртдошларимизнинг у ерга бориб, шовқин кўтарган видеоларини кўрганман. Менимча, агар ўзбекистонликлар бу ташкилотнинг кўмагини ҳис қилганда, бундай видеолар тарқалмасди деб ўйлайман.

    Фото: «Яндекс»

    Фото: «Яндекс»

    Ҳозир ишлаётган жойимизда ўзбеклар жуда кўп. Улар асосан қурилишда, музлаткичли омборхоналарда, дўконларда ишлайди. Ҳатто кўча супурадиганлари ҳам бор.

    Русларнинг бизга нисбатан муомаласига келсак, жуда ҳурмат ҳам қилмайди, жуда ёмон муносабатда ҳам бўлмайди.

    Яқинларимни охирги манзилига кузатолмадим

    Мусофирчиликда юриб кўп нарсани тушундим. Қарашларим ўзгарди. Оиламдагиларни, умуман, ҳаммани вақтида, фурсат борида қадрлашни ўргандим. Чунки Россиядалигимда Ўзбекистондаги кўп яқинларим вафот этди. Лекин узоқдалигим учун уларни охирги манзилига кузатолмадим. Тўғри, бу қисмат ҳамманинг бошида бор. Ҳаммамиз келиб-кетгувчимиз, аммо барибир ўз вазифамни адо этишим керак эди.

    Фото: «Яндекс»

    Фото: «Яндекс»

    Ўзбекистонда ойига 400-500 доллар топиб бўлмайди

    Балки мумкиндир, лекин бунинг учун ё кунига 20 соатлаб ишлаш, ёки бировнинг ҳаққини ейиш керак. Бироқ бу менинг эътиқодимга тўғри келмайди. Эртага жавоби ҳам бор.

    Тўғри, тадбиркорлик қилиб шунча пул ишлаш мумкиндир, лекин бошлаш учун ҳам анчагина маблағ керак. Шу сабабли ҳам кўп ўзбеклар чет элга чиқиб кетган.

    Агар Россиядаги пулимнинг ярмини Ўзбекистондан топганимда эди, ҳозироқ Сурхондарёга қайтардим.

    Фото: «Яндекс»

    Фото: «Яндекс»

    Энг катта ниятим — онамни ҳажга юбориш

    Уч акам, уч опам бор. Ҳаммаси уйли-жойли бўлиб кетган. Аллоҳга шукр, бирор етишмовчилик йўқ. Аммо одам пул топгандан кейин унинг истаклари ҳам кўпайиб боравераркан. Энг катта ниятим — онамни ҳажга юбориш. Кейин уйимизни таъмирлашни, машина олишни режалаштиряпман.

    Иншааллоҳ, Ўзбекистонга қайтсам, университетга ўқишга топшираман. Агар ўтолмасам, яна Кореяга ҳаракат қилиб кўраман.

    Хонзодабегим Аъзамова суҳбатлашди.

    Мавзуга доир:

    • «Ўқимаганимда эди, ҳаёт шу экан деб юраверардим». 9 йилдан бери Россияда ишлаётган ўзбекистонлик муҳожир ҳикояси
    • «Кореяда ишлаб, кунига 100-200 доллар топаман деб ўйлаётганлар адашади». Жанубий Кореяда ишлаётган ўзбекистонлик муҳожир йигит ҳикояси
    • «Россияга қарзларимдан қутулиш учун қочиб келганман». Наманганлик муҳожир йигит билан суҳбат
    • «Ўзбекистонга қайтиш ниятим йўқ эди, аммо...». Ойига 1500 долларлик даромадли ишини ташлаб, ватанига қайтган чироқчилик муҳожир йигит ҳикояси

    Лойиҳада иштирок этишни истаган муҳожир юртдошларимиз Telegram’даги @daryomuxbiri’га мурожаат қилишлари мумкин.

    12.02.2021, 21:48   Изоҳ (0)   98844
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

    Ўзбекистон | 17 август, 17:10

    Навбатдаги “дерби” ва кўп йиллик танаффусдан кейинги ғалаба: “Навбаҳор” ва “Нефтчи” ўйинидан фотогалерея

    Футбол | 17 август, 17:05

    Учта “республикачи штат” пойтахт Вашингтонга қўшин юборади

    Дунё | 17 август, 16:55

    Ҳиндистон Франциядан яна 114 та Rafale самолётини сотиб олади

    Дунё | 17 август, 16:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.