• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    ОАВ: Навальнийни заҳарлаган ФХХ ходимлари Владимир Кара-Мурзанинг икки марта заҳарланишига ҳам алоқадор

    Сиёсатчи Алексей Навальнийни заҳарлаб унга суиқасд уюштиргани гумон қилинган федерал хавфсизлик хизматидаги бир гуруҳ ходимлар яна бир неча кишини ўлдиришга, журналист ҳамда сиёсатчи Владимир Кара-Мурзани 2015- ва 2017 йилларда заҳарлашга уринган. Bellingcat ва The Insider суриштирувида ФХХ ходимлари Кара-Мурзанинг ортидан кузатиб юрганлиги аниқланган. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

    Фото: Shutterstock

    Фото: Shutterstock

    Дастлабки заҳарланишСуриштирув муаллифларининг аниқлашича, ФХХ ходимлари Кара-Мурзани уч ой давомида у уюштирган саёҳатларда кузатиб юрган. У 2015 йил май ойида заҳарланганди. Ушбу давр давомида махсус хизмат ходимлари сиёсатчи билан бирга Томск, Санкт-Петербург, Калининград ва Қозон шаҳарларини айланган.

    Тўртала сафарда ҳам аввал сиёсатчи Никита Исаевни кузатгани фош бўлган Александр Самофал иштирок этган. Константин Кудрявцев ҳам тўрт шаҳарнинг бирида Кара-Мурзани кузатган.

    Мавзуга доир: Навальнийни заҳарлаганларнинг бошқа фаоллар ва сиёсатчилар ўлимига ҳам эҳтимолий алоқадорлигини журналистлар текширмоқда

    Кара-Мурза Қозондан Москвага қайтгач, икки суткадан кейин ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Муаллифлар заҳарловчилар токсинни журналистнинг Москвадаги уйида ёки у Қозонда юрган вақтида ички кийим орқали юборган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган. Шунингдек, суриштирув ўтказганлар ФХХ ходимларининг телефонларидаги геоахборотлар йўқлиги туфайли уларнинг Москвада қаерларда бўлганлиги бўйича маълумотлар топилмаганини қайд этган.

    Кара-Мурза шу йили 27 майда Калининградга давра суҳбатига йўл олишни режалаштирганди ва 26 майда заҳарланмаган тақдирда у ерга борарди. Владимирни кузатган ва аввалги саёҳатларда унинг ортида юрган махсус хизмат вакиллари ушбу шаҳарга бориш учун чипта ҳам банд қилмаган. Улар катта эҳтимол билан сиёсатчининг 26 майда заҳарланишидан хабардор бўлган ва бунга тайёргарлик кўрган.

    Кара-Мурза шифохонага ётқизилганидан кейин унга юрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Муаллифлар ушбу воқеа Навальний билан Омскда юз берган ҳодисага жуда ўхшаб кетишини таъкидлаган. Касалхона бош шифокори Кара-Мурза хорижга олиб кетиб даволашга ҳали тайёр эмаслигини айтган, сирли манбалар эса матбуотга унинг антидепрессантларни меъёридан ортиқ истеъмол қилганлиги ҳақидаги ёлғон ахборот сиздирилган.

    Иккинчи заҳарланишКара-Мурза адвокатининг айтишича, хориждан таклиф этилган шифокор сиёсатчининг соғайиб кетишига 5 фоиз ишонишини айтган бўлса ҳам у аста-секин тузала бошлаган. Кара-Мурза яна мамлакат бўйлаб саёҳат қилишни бошлагач, Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари уни яна кузата бошлаган. 2016 йилда улар журналист ортидан Қозон, Санкт-Петербург ва Нижний Новгородга борган.

    Кара-Мурза 2017 йил 2 февралида иккинчи марта заҳарланган. Суриштирувда навбатдаги заҳарланишга ФХХ ходимларининг аввалги ҳолатдаги каби алоқадорлиги юзасидан маълумот келтирилмаган. Муаллифлар заҳарнинг тиш тозалаш воситасига суртилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган.

    Суриштирувга кўра, журналист уйдан чиққанидан тахминан саккиз соат ўтганидан кейин соғлиғида ёмон ўзгаришлар борлигини сезган, бундай узоқ оралиқдаги танаффус кўпчиликка маълум заҳарларга хос эмас. Эҳтимол, юқори сценарийлардан бири заҳарнинг тиш тозалаш чўткасига суртилганлиги бўлиши мумкин. Ички кийимдаги каби бунда ҳам умуман шахсий гигиена воситаларининг деярли ҳаммасида заҳарлашни амалга ошириш мумкин, бунда учинчи одамнинг иштирокини топиш жуда мушкул. Кара-Мурза ўша куни аҳволи ёмонлашишидан 3-4 соат аввал тишларини ювган.

    Кара-Мурза иккинчи марта заҳарланганидан кейин унинг рафиқаси Евгения касалхонадан эрининг қон таҳлилларини олиб, уларни ФҚБ агентларига берган. Аёлга таҳлиллар лабораторияда текширилиши ваъда қилинган, бироқ кейинчалик ФҚБ текширувлар натижасини беришдан бош тортган. Суд ФҚБнинг аккредитациядан ўтган бўлинмасидан бу борада маълумот беришни сўраганида улар ҳисоботнинг муайян қисмини ошкор қилиб, қолган ахборотлар махфийлигини билдирган. Ошкор қилинган маълумотларда Кара-Мурза атайин заҳарлангани бўйича хулосалар берилган, бироқ айнан қайси кимёвий модда ёрдамида бу иш амалга оширилгани сир сақланган.

    Мазкур ишга доир эълон қилинган ахборотларда махфийлик сабабини изоҳлаши мумкин бўлган муайян важлар мавжуд. Ошкор қилинган ҳужжатларнинг бирида 2018 йил январда Вашингтонга ФҚБ директори Кристофер Рей билан суҳбатлашиш мақсадида бир киши келиши айтилганди.

    The Insider ҳамда Bellingcat 2018 йил январь охирида АҚШга ФХХ директори Александр Бортников, Ички разведка бошқармаси раҳбари Сергей Наришкин ва давлат разведка бошқармаси бошлиғи Игор Коробов борган. Суриштирув муаллифлари улардан бири Рей билан учрашганини тахмин қилган.

    «Кара-Мурза ишига алоқадор ҳужжатларда мазкур учрашув ҳақида эслатмалар учрайди. Бу масаланинг учрашувда муҳокама қилингани таҳлилларнинг асосий қисми сир сақланишига алоқадор бўлиши ҳам мумкин», — дейилган мақолада.

    Мавзуга доир: Навальний Россияга қайтганидан кейин ўтган 2 ҳафта ичида нималар юз берди? Қисқача маълумот

    12.02.2021, 07:40   Изоҳ (0)   11717
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркия президенти вакцинанинг иккинчи дозаси билан эмланди

    12.02.2021, 07:09

    Тожикистондаги Сарез кўлида эҳтимолий фалокат ҳақида олдиндан огоҳлантириш тизими Ўзбекистон чегарасигача кенгайтирилади

    12.02.2021, 04:39

    Ёпилган дўконлар, очилган ибодатхона, жабрланган журналистлар. 11 февраль суратлари

    11.02.2021, 23:38

    Туркманистон президенти мамлакатдаги кредит қарзларининг ўсиши ва валюта билан боғлиқ муаммолардан ғазабланиб, амалдорларга танбеҳ берди

    11.02.2021, 22:12

    Латвия пандемия туфайли икки ҳафтага чегараларини ёпди

    11.02.2021, 21:11

    Коронавирусга қарши эмланишнинг жамоавий иммунитетдан устун жиҳатлари маълум қилинди

    11.02.2021, 20:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.