Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон унга коронавирусга қарши вакцинанинг иккинчи дозаси юборилганини маълум қилди. Бу ҳақда у 11 февраль куни ўзининг Telegram’даги саҳифасида маълум қилди.
«Ассалому алайкум азиз биродарлар, бугун менга COVID-19 вакцинасининг иккинчи дозаси юборилди. Биз яқин келажакда барча фуқароларимизнинг эмланишини мақсад қилганмиз», – деб ёзган Эрдўғон.
Эслатиб ўтамиз, 14 январь куни Анқара шаҳар касалхонасида Эрдоғон вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланган эди. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари президент Sinovac Biotech компаниясининг CoronaVac вакцинаси билан эмланганини хабар қилди.
Маълум қилинишича, Sinovac вакцинаси Украина томонидан сотиб олинган, аммо унинг самарадорлигининг якуний натижалари ҳали мавжуд эмас. Индонезияда 1620 киши қатнашган синовлардан сўнг, вакцина 65 фоиз самарадорлигини эълон қилишди. Туркияда бу кўрсаткич 91,2 фоиз, Бразилияда эса атиги 50,4 фоизга тенг бўлган.
Бундан аввал Шаҳзода Чарльз ва унинг рафиқаси, БМТ бош котиби, Билл Гейтс ҳамда Аргентина президенти коронавирус вакцинаси билан эмлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)