Футбол бўйича клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати—2020 мусобақаси ўз якунига етди. Мусобақа финалида «Бавария» 11 февраль кунги баҳсда «Тигрес»ни мағлуб этди (1:0).
Финалдан сўнг мусобақанинг индивидуал соврин эгалари аниқланди. Мюнхенликлар ҳужумчиси Роберт Левандовски турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Левандовски «Ал-Аҳли»га қарши кечган ярим финал ўйинида (2:0) дубль муаллифига айланди, финалда эса голли узатма амалга оширди.
Иккинчи ўринга мексикаликлар форварди Андре-Пьер Жиняк лойиқ кўрилди. «Бавария» ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих эса учинчи бўлди.
Учта гол урган Жиняк мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлди. Левандовски бу борада иккинчи бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)