Футбол бўйича Англия Кубоги 1/8 финалининг сўнгги икки ўйини 11 февраль, пайшанба куни бўлиб ўтди.
«Барнсли»—«Челси» баҳсида меҳмонларнинг қўли баланд келди. Учрашувнинг 64-дақиқасида урилган ягона голга Тэмми Абраҳам муаллифлик қилди.
Шундай қилиб Томас Тухель шогирдлари мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди. Кубокнинг 1/4 финалида «аристократлар» «Шеффилд Юнайтед»га қарши баҳс юритади.
«Барнсли» — «Челси» учрашуви видеошарҳини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.
Шунингдек, ушбу ўйин билан бир кунда «Вулверҳэмптон» — «Саутҳэмптон» учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Унда «авлиёлар»нинг қўли баланд келди. Чорак финалда жамоа «Борнмут» билан тўқнаш келади.
Англия Кубоги
1/8 финал баҳслари
11 февраль, пайшанба
«Барнсли» — «Челси» 0:1
Голлар: 0:1 – 64 Абраҳам.«Барнсли»: Коллинс, Бриттейн (Уильямс, 73), Сиббик (Золлбауэр, 76), Андерсен, Гелик, Моуэтт, Кейн (Палмер, 73), Stayлс, Вудроу, Адебоехо (Дайк, 59), Чаплин (Фризер, 59).
«Челси»: Аррисабалага, Алонсо (Жеймс, 46), Зума, Эмерсон, Кристенсен (Рюдигер, 46), Гилмор, Зиёш (Анжорин, 69), Пулишич (Ковачич, 80), Канте, Ҳадсон-Одои, Абраҳам.
«Вулверҳэмптон» — «Саутҳэмптон» 0:2
Голлар: 0:1 – 49 Ингз, 0:2 – 90 Армстронг.«Вулверҳэмптон»: Радди, Ҳувер, Кастро (Аит-Нури, 46), Килмен, Саисс, Моутинью, Дендонкер, Гиббс-Уайт (Траоре, 63), Рубен Невеш, Витиня (Нету, 69), Фабиу Сильва (Виллиан Жозе, 64).
«Саутҳэмптон»: Форстер, Салису, Беднарек, Бертран, Уокер-Питерс, Армстронг, Уорд-Проуз, Ромеу, Женепо (Телла, 87), Редмонд, Ингз (Адамс, 83).
Огоҳлантиришлар: Уокер-Питерс (52), Гиббс-Уайт (59), Ромеу (88), Траоре (90).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)