Футбол бўйича Италия Кубоги доирасида «Ювентус»—«Интер» жуфтлигининг ярим финал жавоб учрашуви 9 февраль, сешанба куни бўлиб ўтди. Учрашувда 0:0 ҳисоби қайд этилди.
Жамоаларнинг биринчи баҳсида «Ювентус» Милан шаҳри клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди. Шу тариқа туринликлар мусобақа финалига йўл олди.
«Ювентус»нинг финалдаги рақиби «Аталанта» ва «Наполи» (0:0) жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг маълум бўлади.
Италия Кубоги
Ярим финал баҳси
9 февраль, сешанба
«Ювентус» — «Интер» 0:0
«Ювентус»: Буффон, Демирал, Алекс Сандро, Данило, де Лигт, Куадрадо (Кьеллини, 82), Рабьо, Кулусевски (Кьеза, 87), Бентанкур, Бернардески (Маккенни, 63), Роналду.«Интер»: Ҳанданович, Дармиан (Перишич, 58), де Врей, Шкриньяр, Ҳакими, Брозович, Барелла, Эриксен (Сенси, 66), Бастони (Коларов, 66), Мартинес, Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Дармиан (13), Алекс Сандро (24), Перишич (65), Брозович (73).
Илк учрашув — 2:1
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)