Москва шаҳрида 9 февраль куни EFC 33 мусобақаси бўлиб ўтади. Унда икки нафар ўзбекистонлик яккакурашчи жанг қилади.
Ўзбекистонлик 31 ёшли Дадахон Ҳасанов (9-6) россиялик 32 ёшли Андрей Курбатовга (6-4) қарши жанг қилади.
Ҳасанов кетма-кет бешта жангдан буён ғалаба қозониб келмоқда. У сўнгги жангини 2018 йилда россиялик Вадим Кузнецовга қарши ўтказган ва унда ғалаба қозонганди.
Яна бир ўзбекистонлик спортчи Азамат Нутфиллаевга (6-0) россиялик Геннадий Гусев (1-1) рақиблик қилади. Фаолиятини 2018 йилда бошлаган 27 ёшли Азамат шу даврга қадар олтита жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозониб келмоқда. Сўнгги беш жангни ўзбекистонлик иқтидор эгаси биринчи раунддаёқ муддатидан аввал якунлаган.
EFC 33 жанглари видеосини бу ерда томоша қилиш мумкин бўлади — ҳавола.
Мусобақанинг асосий жанги тожикистонлик Фаридун Одилов (10-2) ва россиялик Сергей Калинин (6-1) ўртасида ўрта вазн тоифаси чемпионлиги учун кечади.
EFC 33 мусобақаси Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади. Мазкур мусобақа Ўзбекистоннинг «Спорт ТВ» телеканалида тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
Эслатиб ўтамиз, UFC промоушени россиялик UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовга тегишли.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)