Россиянинг Москва шаҳрида 9 февраль, сешанба куни EFC 33 мусобақаси ўтказилмоқда.
MMA кечасининг дастлабки икки жанги ўзбекистонлик яккакурашчилар иштирокида бўлиб ўтди.
Дадахон Ҳасанов (10-6) маҳаллий спортчи Андрей Курбатовга (6-5) қарши жанг қилди. Беллашувнинг биринчи раунди россиялик спортчининг кичик устунлигида ўтди, иккинчи раундда вазият бироз тенглашди. Сўнгги раунд эса тўлиқ ўзбекистонлик жангчининг устунлигида ўтди. Якунда ҳакамлар қарорига кўра Ҳасанов ғолиб деб топилди.
Яна бир жанг оғир вазн тоифасида октагонга чиқаётган Азамат Нутфиллаев (7-0) ва Геннадий Гусев (1-2) ўртасида кечди. Унда ўзбекистонлик яккакурашчи биринчи раунднинг ўзидаёқ рақибини нокаутга учратди.
Шу тариқа Нутфиллаевнинг MMA’даги ғалабали серияси давом этди.
Жанглар видеосини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.
Изоҳ (0)