Миллиардлаб маблағга эгалик қиладиган, Forbes’нинг энг бадавлат аёллари рўйхатида етакчи бўлган аёллар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Элис Уолтон

Фото: Getty Images

Молиявий аҳволи 54,4 миллиард долларга баҳоланадиган Элис дунёдаги энг бадавлат аёл ҳисобланади. Wallmart компанияси асосчиси Сэм Уолтернинг оиласида дунёга келган Уолтон Тринити университетида иқтисод ва молия бўйича таълим олган. Шундан кейин компаниядаги бошқарув лавозимлардан бирини эгаллаган ва ўз бизнесини очишга қарор қилган. Llama сармоявий молия компаниясига асос Солган Элис 1992 йилда отасининг вафотидан кейин меросга эгалик қила бошлаган. Аёл хайрия ишлари билан шуғулланишдан ташқари, рассом ва шоирларнинг фаолиятини қўллаб-қувватловчи «Уолтон оиласи жамғармаси»нинг раҳбари саналади.

Франсуаза Беттанкур Майерс

Фото: Getty Images

Машҳур L’Oreal компанияси асосчисининг набираси бўлган Франсуаза ўз-ўзидан ушбу империя бойликларига эга бўлиб қолмаган. Эжен Шуллернинг вафотидан кейин оилавий бизнесни унинг онаси Лилиан Беттанкур бошқарган. Она-бола ўртасидаги муносабатлар ҳавас қиладиган даражада бўлмагани учун кичик Беттанкур хоним компания ишларига аралашмаган. У санъатга, мифология ва динга қизиққан, шунингдек, китоб ўқишни яхши кўрган. Узоқ йиллар давомида Элис дунёнинг энг бадавлат аёли бўлиш учун Лилиан билан рақобатлашган — уларнинг ҳар бири Forbes рўйхатида етакчи бўлишга муввафақ бўлган. 2017 йилда Беттанкур хоним вафотидан кейин Франсуаза бир неча миллиардлик бойликка эгалик қила бошлаган. Унинг раҳбарлигида компания ривожланган ва даромади сезиларли даражада кўпая бошлаган. Франсуаза омма эътиборида бўлишни ёқтирмагани сабаб ҳам ОАВ вакиллари билан камроқ мулоқот қилишга ва асосий вақтини оилавий ҳамда хайрия ишларига бағишлашга ҳаракат қилади. Беттанкур Майерс, шунингдек, Францияда фан ва санъатни қўллаб-қувватлайди.

Маккензи Безос

Фото: Getty Images

Маккензи университетни тамомлаганидан кейин Жеф вице-президент сифатида фаолият олиб борадиган компанияга ишга киради. Суҳбатгача қизнинг резюмеси билан танишган Безос шахсан танишганидан кейин унинг қанчалик ақлли эканини тушуниб етган. Маккензига ошиқ бўлиб қолган Жефф бир неча ой ўтиб унга уйланган. 25 йил давомида бахтли ҳаёт кечирган жуфтликнинг ажрашиши кутилмаган ҳол бўлган. Муносабатларига ҳеч қандай уруш-жанжалсиз, дўстона тарзда нуқта қўйишга қарор қилган Жефф собиқ рафиқасига 37,5 миллиард долларга баҳоланадиган 4 фоиз акциясини берган. Ажрашгани ва шунча маблағга эгалик қилганидан кейин Маккензи дунёнинг энг бой аёллари рўйхатидан ўрин олган.

Жулия Кох

Фото: Getty Images

80 йилларда Американинг биринчи хоними бўлган Нэнси Рейгенга стилистлик қилган Жулиянинг мода оламида ўзига яраша ўрни бўлган. Аммо 1996 йилда Дэвид Кох билан турмуш қурганидан кейин карьерасига нуқта қўйиб, ўзини оиласи ва фарзандларига бағишлашга қарор қилган. Узоқ йиллар давомида саратон билан курашган Дэвид 79 ёшда ҳаётдан кўз юмган. Унинг бир неча миллиарддан иборат бойлиги эса Жулияга мерос қолган. Айни вақтда Коch Industries компаниясига раҳбарлик қиладиган аёлнинг молиявий аҳволи 38,2 миллиард долларни ташкил қилади. Кох хоним, шунингдек, марҳум умр йўлдоши сингари хайрия ишларида ҳам фаол иштирок этади.

Лорен Пауэлл Жобс

Фото: Getty Images

Лорен 1989 йил Стенфорд университетида Стив Жобс билан танишган. Орадан икки йил ўтиб турмуш қурган жуфтлик 20 йил бирга яшаган. Стивнинг вафотидан кейин Лорен Apple Inc. ва The Wаlt Disney компаниясига шериклик ва 16,4 миллиард доллар миқдордаги бойликка эгалик қила бошлаган. Шунингдек, у турмуш ўртоғининг ҳаётлиги вақтида сармоя киритадиган ва бизнес, технология ҳамда таълимни ривожлантирадиган Emerson Collective компаниясига асос солган.