«Муҳташам юз йил», «Севги изтироби» сингари сериаллардаги роли билан машҳур бўлган Бурак Ўзчивит «Қурилиш: Усмон» сериалининг суратга олиш жамоаси билан биргаликда Грознийга жўнаб кетди. Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров сериал ижодкорлари билан кўришгани ҳақида «ВКонтакте»да ёзиб қолдирган, деб ёзади «Grozniy.ru today».
Ўзчивитдан ташқари продюсер Меҳмет Боздағ, режиссёр Метин Гунай ва турк киносаноатининг бошқа юлдузлари ҳам ташриф буюрган. Меҳмонлар учун Чеченистон эстрадаси юлдузлари ва рақс гуруҳлари иштирокида концерт тақдим қилинган.Дагун Омаев номли тантана уйида бўлиб ўтган тадбирдан кейин туркиялик меҳмонлар учун кечки овқат ташкил қилинган.
Меҳмонлар билан қурган суҳбатидан мамнун эканини билдирган Рамзан Қодиров суратга олиш жамоаси аъзоларини истеъдодли, самимий ва хушфеъл эканлигини таъкидлаган.
Шунингдек, «умматимизнинг бой тарихини сақлаш ва оммалаштиришга қўшган ҳиссаси» учун миннатдорчилик билдирган.
Изоҳ (0)