Ҳиндистоннинг Уттаракханд штатида 150 га яқин киши тоғдан муз кўчиши оқибатида бедарак йўқолди. Бу ҳақда India TV’га таяниб, «Коммерсантъ» хабар берди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Тапован энергетика лойиҳасининг тўғони бузилиши оқибатда тошқин содир бўлган. Жабрланган ҳудудларга қутқарувчилар ва биринчи ёрдам кучлари юборилган, эвакуация ишлари олиб борилмоқда.
#Glacier breaks off at Joshimath in #Uttarakhand's Chamoli district, causing flash flood in Dhauli Ganga and endangering people. Video: ITBP
— The Hindu (@the_hindu) February 7, 2021
Live updates: https://t.co/UhVrjhBNJD pic.twitter.com/6weK2s8K5a
Риши Ганга ГЭСида ишлаган бир неча ишчи бедарак йўқолган. Уттараханд бош котиби Ом Пракашнинг айтишича, Чамоли округидаги тошқинда 100 нафардан 150 нафаргача киши ҳалок бўлган бўлиши мумкин.
The Times оf India’нинг ёзишича, талафот жойидан қурбонларнинг 10 га яқин жасади топилган.
Бош вазир Нарендра Модининг айтишича, Ҳиндистон Уттарахакндга ёрдам бермоқда ва мамлакат барчанинг хавфсизлиги учун дуода. «Мен Уттаракханддаги нохуш ҳолатни доимий равишда кузатиб турибман. Ҳиндистон Уттаракхандни қўллаб-қувватлайди, мамлакат барчанинг хавфсизлиги учун дуо қилмоқда», — деган у Twitter’даги саҳифасида.
Мавзуга доир: Германиядаги Рейн дарёси қор эриши туфайли тошиб кетди
Изоҳ (0)