Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Интернетда Apple компаниясининг iPhone 13 ёки iPhone 12s номи остида сотувга чиқиши кутилаётган янги смартфонининг тахминий тасвири пайдо бўлди, деб хабар беради IXBT.

Фото: IXBT

Фото: IXBT

Ушбу тасвирга ишониладиган бўлса, қурилма дизайнида сезиларли ўзгаришга асосий камера блоки дуч келади. Бунга қадар асосий блок орқа панелдан бироз кўтарилган ҳолда тақдим этилган, объективлар алоҳида ҳолда янада баландроқ жойлашган бўлса, эндиликда бутун камера блоки умумий ҳимоя ойнаси билан қопланган.

Бу, биринчидан, янги iPhone’ни ўзидан олдинги версиялардан дарҳол ажратиб олиш имконини берса, иккинчидан, камераларни ортиқча қийинчиликсиз артишга ёрдам беради.

Янги смартфон тақдимотига ҳали ярим йилдан ортиқ вақт борлиги ҳисобга олинадиган бўлса, ҳали олдинда кўплаб батафсил рендерлар пайдо бўлади. Хусусан, одатда янги iPhone’ларга анча мос келадиган тасвирлар йилнинг дастлабки ойларида тақдим этилади.

Аввалроқ iPhone 13 бармоқ изи сканерига эга бўлиши, шунингдек, 1 терабайт ички хотирага эга смартфон сифатида тарихга кириши тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)