• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12980.16
    • RUB161.63
    • EUR14606.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Қуруқ чой олишга пулимиз бўлмасди». Абдукарим Мирзаев уч кун туз тотмай, касалхонага тушиб қолгани ҳақида гапириб берди (видео)

    «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад узоқ йиллар мобайнида пойтахтда ижара уйларда яшаб, ижаранинг турли хил қийинчиликларини бошидан ўтказган ва ўтказаётган таниқли инсонлар билан интервью қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Таниқли журналист, режиссёр Абдукарим Мирзаев талабалик вақтидаги ижара ва очлик азоби, уч кун туз тотмагани сабабли касалхонага тушиб қолгани ҳақида гапириб берди.

    Биз талаба бўлган пайтда мен онам билан бир ойда бир гаплаша олардим ёки йўқ. Уйда телефон йўқ эди, қўшнининг уйига телефон қилиш керак эди, унинг учун телеграфга бориш керак, номер бериб, навбат кутиш керак, улар бир амаллаб тушгандан кейин, уёқдаги қўшнилар бизнинг уйга югуриши керак эди, онам яна югуриб қўшнининг уйига чиқиши керак эди, бунинг учун унга отам рухсат бериши керак эди, бунча узоқ вақтдан кейин «Алло, болам...» деган гапни эшитгандан кейин томоғимга бир нарса тиқиларди, суҳбат битарди.

    Ҳозирги ёшлар бундай нарсаларни ҳис қиладими, ҳис қилмайдими, бундай соғинч борми, йўқми, билмайман. Лекин бизда шунақа эди.

    Уни айтаман, буни айтаман, мана бу муаммони айтаман... Кимгадир дардиҳол қилгингиз келади, кичкиналигингиздан онангизга қилгансиз дардиҳолингизни. Энди у онаизорни ҳаллослаб югуриб келиб, «болам» дейиши билан муаммоларни айтолмай қолардик.

    Мен Тошкентда эски уйда яшардим, 40—50 йилларда қурилган бўлса керак, ҳозир борми, йўқми билмайман. «Бобур» боғининг у томонида, «Ракат» маҳаллада эди. Жудаям эски эди. Бир куни эрталаб уйғонсам, кўча кўриниб турибди, уйнинг девори йиқилиб тушибди-да, ёмғир ёғгани сабаб. Мен деворга қараб ётардим, кўзимни очсам оёқлар, кўчадаги одамлар эгилиб қараб ўтяпти.

    Сув сизиб, деворга оққан, хом ғишт сабаб ўпирилган. Кейин амаллаб уни тўғирладик. Шундан кейин деразага, умуман ҳамма жойига консерва идишларини қўйиб чиқадиган бўлдим, ёмғир ёғса, тақирдаб товуш чиқади, уйғонардимда, кейин ташқарига чиқиб турардим. «Уй қулаб тушса тагида қолиб кетмай», деб ўзимни ҳимоя қилардим. Бир ўзим яшардим.

    Ижара ҳовлининг ўртасида бир ўрик дарахти бор эди. Баҳорда ғўрасини ердим, ёзда мевасини ердим, кузда ерга тушган қоқисини ердим, қишда данагини ердим. Шу биргина дарахт мени 4 та фаслда боқарди. Илҳом ака деган акамиз бор эди, раҳматли, рассом эди, бирга яшардик. Иккаламизни қуруқ чой олишга пулимиз бўлмасди, сувни қайнатиб, буханка нонни ботириб нонушта қилардик. Кечки овқатга ҳам қайнаган сув ва буханка. Тушликда институтдан 2 та картошкали перажки ёки бўлмаса, ётоқхонада бирорта ўртоғимизнинг хонасида яна буханка ердик.

    Ётоқхонада ҳайкалтарош ўртоғим бор эди, Шоҳруҳ деган. Турғун деган бир дўстимиз бўларди, қашқадарёлик. Бир куни кириб келди, жуда ҳазилкаш йигит эди. Биз Шоҳруҳни хонасида буханкани еб бўлдик, буханкани ушоғи кўп бўлади, ушоқлари қолди. Турғун ушоқларга қараб, «Ооо, бу шоҳона дастурхон» деб бармоғида ушоқларни териб еди.

    Жуда ажойиб даврлар эди. Лекин биз «қорнимиз оч, нима еймиз, нега қийналиб яшаяпмиз», деб ўйламасдик. Тожинисо холам, ҳафтада бир марта якшанба куни ош қиларди, якшанба куни бориб бир товоқ ош ердим. Мастава қилиб берардилар, ёғли-гўштли овқатлар ҳафтада бир марта бўларди. Ўсаётган пайтларимиз эди...

    Масалан, бир воқеани айтиб бераман, ҳеч қаерда айтмаганман. Пул қолмади, ейишга ҳеч нарса йўқ. Ғурур ҳам шу қадарки, буни бировга айтишнинг иложиси йўқ. Орадан бир кун ўтди, сув ичаман, ётаман. Иккинчи кун яна сув ичаман, ётаман, 3 кун ўтди, яна сув ичаман, ётаман. Сувни ҳам кўп ичолмайман, озгина ичаман. Чунки оч қоринга сув ичаверсангиз, худди бўш идишга сув солиб чайқатгандек, юрсангиз ичингиз ғулт-ғулт қилиб қимирлаб, безовта қилади. Бошқа нарса йўқ. Ҳолим йўқ, ухлаб қоламан. 3-кунми, 4-кунми кечқурун, эслолмайман, эшик тақиллаб қолди. Очсам бир ўртоғим, қишлоқдан келибди, уйдагилар пул бериб юборган экан, «Мен ҳозир кийиниб чиқай, бирдан овқатлангани борамиз» дедим. Пул йўқ, ҳам бир ўзим, ёшман, ичимда бир ғазаб ҳам бор. Нафс исён қилиб турган бир пайт. Ўртоғим келиши билан ғазаб ва алам аралаш «кетдик» дедим.

    «Бобур» боғининг олдида шашлик қилишарди. Ўртоғимдан нечта шашлик ейишини сўрадим, иккита деди, буюртма олгани ҳам келиб турибди, мен 10 та дедим. Хуллас 12 дона шашлик олиб келди, ўтирдим, едик, у ҳам еди, мен ҳам едим, чойни ичдик, нонни едик, шакаробни едик. Ўрнимдан шундай тураман десам туролмадим, ошқозоним «приступ» бериб қолди, ўтирган ўрнимдан тўғри бўлолмадим, тез ёрдам чақиришди, ўша ердан «инфексионний»га олиб кетишди. Тўрт кун деганда шифохонадан чиқдим.

    Бу нарсаларнинг ҳаммасини бугун мен хурсандчилик билан эслайман, ҳеч қандай оғриқ, ҳеч бир алам йўқ. Бундай босқичлардан одам ўтиши керак эди. Инсонлар ҳар доим қийин йўллардан ёшлигида ўтса, унинг ҳаёти гўзал бўлади. Қийин йўллар қариганда келса, кучсиз бўлиб қолганда келса, ундан ёмони йўқ.

    Шундай экан, Аллоҳ таоло бизга ёш эканмиз, бақувват эканмиз, қийинчилик даврларни берса, биз енгиб ўтсак ўшанда ҳақиқий олтин давр бўлади. Бизга энг кўп сабоқларни берган ҳаётимизнинг энг қимматли даври ўша бўлади.

    Масалан, бундай қийинчиликларни кўрмасдан ҳам талаба бўлиш мумкин. Албатта, талабалар шундай қийинчиликларни кўриши керак деган қоида йўқ. Мен айтмоқчи бўлганим, бундай синовлар, очлик синовлари, пулсизлик синовлари, ёлғизлик синовлари, бу нарсаларни ёшликда енгиш осон.

    Абдукарим Мирзаев, журналист, режиссёр

    Мавзуга доир: «Нозима Воҳидовадан Абдукарим Мирзаевгача». Йигирма йиллаб ижара уйларда яшаган, уйсизлик азобини бошдан ўтказган ва ўтказаётган машҳурлар (фото ва видео)

    04.02.2021, 10:58   Изоҳ (0)   30648
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «2020 йилда олинган чипталар куйиб кетдими?!» «Халқлар дўстлиги» саройи раҳбари карантиндан кейинги концерт дастурларини ўтказиш тартиби ҳақида сўзлаб берди

    03.02.2021, 11:34

    Хонанда Жасур Умиров 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

    02.02.2021, 19:45

    Шавкат Мирзиёевнинг Ислом цивилизацияси марказига ташрифи — суратларда

    30.01.2021, 19:53

    Рассом Сандро Боттичелли томонидан чизилган сурат 92 миллион долларга сотилди. Бу тарихдаги энг қиммат портретлардан бири

    29.01.2021, 19:58

    «Нозима Воҳидовадан Абдукарим Мирзаевгача». Йигирма йиллаб ижара уйларда яшаган, уйсизлик азобини бошдан ўтказган ва ўтказаётган машҳурлар (фото ва видео)

    27.01.2021, 09:56

    Эдуард Маненинг олдин намойиш этилмаган картинаси Париждаги аукционга қўйилади. Рассом 20 дақиқа чизган сурат 280 минг еврога баҳоланмоқда

    25.01.2021, 15:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Францияда ҳайвонот боғида чақмоқ уриши оқибатида 13 киши жароҳат олди 

    Дунё | 14 май, 23:55

    “Россия-Украина можаросининг якуни бутун Европа тақдирини ҳал қилади” — Фридрих Мерц 

    Дунё | 14 май, 23:40

    Роберт Де Ниро “Олтин палма япроғи”ни қўлга киритди ва Дональд Трампни танқид қилди

    Кино | 14 май, 23:25

    Туркия ҳукумати Трамп ташрифини 15 майда эмас, балки яқин кунларда кутмоқда — ОАВ

    Дунё | 14 май, 23:16

    “Дарё” дайжести: 14 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 14 май, 22:50

    Вақт синовидан ўтган: бош ролларни қайта-қайта ишониб топшириладиган 5 та кино жуфтлик

    Лайфстайл | 14 май, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.