Сейшель ороллари Ўзбекистон фуқароларига вакцина олмасдан ташриф буюришга рухсат берди, деб хабар бермоқда Spot.
Мамлакат коронавирусга қарши эмланган исталган давлат фуқаролари учун очиқ. Бунинг учун улар COVID-19’га қарши вакцинанинг (айнан қайсилигига аниқлик киритилмаган) икки дозасини олганини тасдиқловчи сетификатни, шунингдек, учиб кетишдан олдин узоғи билан 72 соат ичида олинган салбий натижали ПЦР-тестини тақдим этишлари лозим.
Ўзбекистон ва яна 41 та давлат фуқароларига эса салбий натижали ПЦР-тестини тақдим этишнинг ўзи кифоя.
Хабарда айтилишича, ушбу тартиб март ойининг ўрталаридан бошлаб кучга киради.
Дунёнинг энг яхши пляжлари жойлашган Сейшель оролларига 30 кунгача ташриф буюрмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларига виза талаб этилмайди.
Изоҳ (0)