Навоий вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасига янги раҳбар тайинланди. Мазкур лавозимга вилоят ҳокимининг матбуот котиби Дилшод Мамаражабов муносиб кўрилди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.
Тайинловга қадар вилоят ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келган Дилшод Мамаражабов 1976 йил Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида туғилган.
У 1998 йил Бухоро давлат университетини тамомлаган бўлиб, 2002—2004 йилларда Бухоро вилоят ҳокимлиги аппарати бош мутахассиси, 2004—2009 йилларда Бухоро вилоят телерадиокомпанияси бош муҳаррири лавозимида ишлаган.
2001—2002 йилларда Президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясида таҳсил олган.
Навоий вилояти ҳокимлигидаги фаолиятини 2009 йилдан бошлаган бўлиб, 2021 йилга қадар ҳокимликда турли лавозимларда фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил бошидан буён АОКАнинг вилоятдаги масъули вазифасини бошқарма бош мутахассиси Бахтиёр Тошназаров бажариб келган.
Изоҳ (0)