Энергетика вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан ҳамкорликда, ЕТТБ ҳамда Япония ҳукумати кўмагида Ўзбекистонда 2050 йилгача электр энергияни ишлаб чиқаришда углерод-нейтрал секторни яратиш имкониятларини ўргариш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш учун халқаро экспертлар консорсиумини (Corporate Solutions, Tractebel ва Guidehouse) жалб қилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
«Электр энергиясини ишлаб чиқариш соҳаси иқтисодиётнинг асосини ташкил этади ва мамлакатда ҳавога чиқадиган зарарли газларнинг катта қисмини шулар ташкил этади. Шундай қилиб, электр энергиясини карбонсизлаштириш Ўзбекистоннинг иқлимий мақсадларига эришишда ҳал қилувчи ролни ўйнайди», — дейилади хабарда.
«Йўл харитаси» хулосасига кўра, Ўзбекистон техник ва иқтисодий нуқтаи назардан нол даражали углерод энергиясига 2050 йилга бориб эришиши мумкин.
«Йўл харитаси»да келтириб ўтилган ҳаракатлар режаси бешта устувор соҳа атрофида қурилган:
- электр энергияси ишлаб чиқариш инфратузилмалари трансформацияси;
- қайта тикланувчи энергия манбаларининг кириб келишини ошириш учун меъёрий-ҳуқуқий базани яратиш;
- углеродларга нарх ўрнатиш механизми ва субсидиялар ислоҳоти;
- жамоатчилик қўллаб-қувватлови мобиллиги бўйича хабардорликни оширувчи кампания;
- атроф-муҳит ҳимояси.
Аввалроқ Ўзбекистонда электр энергетика соҳасидаги стандартлар қайта кўриб чиқилиши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)