• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Омбудсман: Маҳкумлар иш вақтида белгиланган нормани бажаролмаганлиги учун жавобгарликка тортилмайди

    Тошкент вилоятидаги 13-сонли жазони ижро этиш муассасасидаги цехда маҳкумга кунлик норма тўлиқ бажарилган тақдирда кунига 29 минг сўм иш ҳақи ҳисобланади. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) матбуот хизмати раҳбари Фотима Мадраҳимова «Дарё»га маълум қилди.

    Фото: Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)

    Фото: Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)

    Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳузуридаги Миллий превентив механизм доирасида фаолият олиб борувчи қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик вакилларидан иборат эксперт гуруҳи 29 январь куни Тошкент вилоятида жойлашган 13 ва 7-сонли жазони ижро этиш муассасаларига мониторинг ташриф буюрган.

    «Тошкент вилоятидаги 13-сонли жазони ижро этиш муассасасида ҳозирда 1100 га яқин маҳкум жазо муддатларини ўтамоқда. Муассаса ҳудудида тикувчилик, дурадгорлик, юмшоқ мебель ясаш ва бошқа касб-ҳунарга ихтисослашган жами 14 та цех мавжуд. Маҳкумларга ишбай асосда ҳақ тўланиб, кунлик норма тўлиқ бажарилган тақдирда уларга кунига 29 минг сўм иш ҳақи ҳисобланади. Нормани ошириб бажарганларга кўпроқ ва аксинча, кам ишлаганларга камроқ кунлик маош ҳисобланади. Муҳими белгиланган нормани тўлиқ бажара олмаганлик учун жавобгарлик белгиланмаган», — дейилади Омбудсман ахборотида.

    Фото: Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)

    Фото: Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)

    Муассасада 8 йилдан буён жазосини ўтаётган маҳкум билан яккама-якка суҳбатлашилганда, ҳафтада 6 кун ишлаши ва якшанба дам олиш куни ортиқча мажбурий меҳнатга жалб этилмаслигини, меҳнат шароити ва иш ҳақи бўйича ҳеч қандай эътирози йўқлигини билдирган. Иш ҳақлари ҳақида сўралганида эса «Буюртмага қараб 900 мингдан 1 миллион сўмгача» деб жавоб берди маҳкум.

    Таъкидланишича, маҳкумларнинг узоқ муддатли оилавий учрашувлари учун қулайликларга эга 16 та хона ажратилган. Колонияда 5 та телефон ўрнатилган бўлиб, график асосида маҳкумлар 10 дақиқагача яқинлари билан пуллик асосда гаплашишлари мумкин.

    Фото: Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)

    Фото: Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)

    Масъулларнинг сўзларига кўра, яқин кунларда маҳкумлар учун онлайн видеомулоқот қила олишлари учун ҳам имконият яратилади.

    «Қийноқларнинг олдини олиш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида муассасага 80 та кузатув камераси ўрнатилган бўлиб, яқин кунларда яна 640 дан ортиқ нуқтага видеокузатув мосламалари ўрнатилиши режалаштирилган», — деди 13-сонли жазони ижро этиш муассасаси ходими.

    Мониторинг давомида маҳкумлар билан яккама-якка ўтказилган суҳбатларда ҳам мазкур муассасаларда уларга нисбатан қийноқ, руҳий камситилиш каби ҳолатлар бўйича мурожаатлар келиб тушмаган. Маҳкумлар, асосан, афв этилиш, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турлари билан алмаштириш каби илтимослар билан мурожаат этган.

    Маълумот учун, Жиноят-ижроия кодексида белгиланган тартибга кўра, ҳар бир маҳкумга:

    • жазони ижро этувчи муассаса ёки орган маъмуриятига, бошқа давлат органлари ва жамоат бирлашмаларига ўз она тилида ёки бошқа тилда мурожаат этишлари;
    • соғлиғини сақлаш, шу жумладан, тиббий хулосага кўра амбулатория-поликлиника ва стационар шароитда тиббий ёрдам олишлари;
    • жазони ижро этиш муассасасининг психологик хизмат кўрсатиш ходимлари томонидан кўрсатиладиган психологик ёрдам олишлари;
    • меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши керак.

    Мавзуга доир:

    • «Ўзбекистон Марказий Осиёда маҳкумлар сони энг кам мамлакатлардан бири ҳисобланади» – Омбудсман
    • Ўзбекистонда 2020 йилда озодликдан маҳрум этилганлар сони маълум қилинди
    • Ўзбекистонда 25 та манзил-колониялар босқичма-босқич қисқартирилади
    • Зангиотадаги жазони ижро этиш муассасалари ходимлари тест режимида бодикамералар билан таъминланди. Бу босқичма-босқич оммалаштирилади – ИИВ
    • Жазони ижро этиш тизимидаги колонияларнинг қарийб ярми бўш — ИИВ
    • Ўзбекистонда коронавирусга чалинган оғир аҳволдаги икки нафар маҳкум муддатидан аввал озодликка чиқарилди

    02.02.2021, 16:24   Изоҳ (0)   29246
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Рустам кимлигини ҳеч ким билмайди». Польшалик журналист ТИВ билан учрашув ҳақида

    02.02.2021, 16:13

    «Бу шикояти бизда жуда жиддий хавотир уйғотди». Алламжонов ТИВ ходими тегажоғлик қилган чет эллик журналист аёл воқеасига муносабат билдирди

    02.02.2021, 15:46

    Халқ таълими вазирлиги: «Мақсадимиз тизимни ‘балчиқлардан’ тозалаб, кейин яна уни балчиққа айлантирмаслик»

    02.02.2021, 15:11

    «Фирибгар бўлсам, сиз берган пулларнинг бир сўми ҳам қолмасди». «Авто 60 ой» мансабдори бўйнига қўйилган 54 млрд сўмнинг 70 фоизи турганини, имкон берилса, ҳамма п...

    02.02.2021, 14:45

    Бухорода Tico ҳайдовчиси ЙПХ ходимига бўйсунмай, уни судраб кетди (видео)

    02.02.2021, 13:44

    «Ўзбекнефтгаз»: Ernst & Young халқаро аудиторлик компанияси томонидан 2019 йил учун тузилган молиявий ҳисоботга ижобий хулоса берилди

    02.02.2021, 13:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Чақмоқ Маквин” қайтмоқда: Дисней машҳур мультфильм асосида янги сериал суратга олади

    Кино | 9 август, 16:55

    Сурхондарёда танишининг беҳаё видеоларини тарқатиш билан шантаж қилган эркак қўлга олинди

    Ўзбекистон | 9 август, 16:40

    “Ҳушимдан кетдим, ҳатто тез ёрдам чақирмаган” — Қаршида ИИБ ходими ҳомиладор аёлни калтаклаган бўлиши мумкин (видео)

    Ўзбекистон | 9 август, 16:20

    “Барселона” 2026 йилда Ҳарри Кейнни сотиб олади

    Спорт | 9 август, 16:04

    “Украина ўз ҳудудларидан воз кечишни хоҳламаяпти” — Зеленский

    Дунё | 9 август, 16:00

    “Гарри Поттер” фильмлари қандай суратга олинган: франшиза ҳақида қизиқарли фактлар (фото)

    Кино | 9 август, 15:35

    Хитойда реалистик роботлар сотиладиган янги дўкон очилди (фото)

    Дунё | 9 август, 15:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.