«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лига 22-тури доирасида 31 январь куни «Атлетик Б»га қарши баҳсда (2:1) жарима зарбасидан гол урди.
Бу Месси учун Ла Лигада жаримадан урилган 38-гол бўлди. Аргентиналик футболчи бу борада Испания чемпионатининг сўнгги 25 йилликдаги энг яхши натижасини қайд этмоқда. Унинг 403 уринишидан 9,43 фоизи муваффақиятли чиққан.
Иккинчи ўринда «Реал» собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналду бормоқда — 19 та гол (310; 6,13%), учинчи поғонадан мадридликларнинг яна бир собиқ футболчиси Роберто Карлос (16; 382; 4,19%) жой олган бўлди, «Барселона» собиқ ярим ҳимоячиси Роналдиньо (15; 205; 7,32%) тўртинчи бўлган.
Шунингдек, бу Месси фаолиятидаги жаримадан киритилган 55-гол бўлди. Футболчи унинг 49 тасини каталонлар сафида урган бўлса, яна 6 таси Аргентина терма жамоаси сафида қайд этилган.
34 ёшли футболчи сўнгги 4 уринишдан иккитасида жарима зарбасини голга айлантирди. Бунга қадар у 70 та уринишда битта гол урганди.
«Барселона» — «Атлетик Б» учрашувидаги голлар видеосини бу ерда кўриш мумкин — видео.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)