• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Реал»да қўним топмаган ва яна бир бор ижарага берилган Мартин Эдегор ҳақида

    «Реал»да ўз ўрнини топа олмаган Мартин Эдегор ва «Арсенал» ўртасидаги музокаралар кўп муҳокама қилинди. Кейинчалик трансфер расман эълон қилинди ҳам. Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, музокараларда ҳал қилувчи омил бўлиб, лондонликлар бош мураббийи Микель Артетанинг шахсан ўзи футболчига қўнғироқ қилгани бўлган.

    Хўш, ким ўзи Эдегор?

    Эдегор 15 ёшида Норвегия чемпионатидаги биринчи учрашувини ўтказган. Дебют аввалроқ бўлиб ўтиши ҳам мумкин эди, аммо лига регламенти туфайли бунинг иложи бўлмаган. Худди шу ёшида у Норвегия миллий жамоасида ўйнаган энг ёш футболчига айланган. 16 ёшида эса у Мадрид клубига ушбу ёшдаги футболчи учун рекорд даражадаги 3 миллион евро эвазига кўчиб ўтади ва «Реал»да ҳам энг ёш дебютантга айланади. Шу тариқа Мартин 22 ёшда бўлишига қарамай, «Арсенал»га анча тажрибали футболчи сифатида келди.

    Фото: Twitter/@Arsenal

    Фото: Twitter/@Arsenal

    «Арсенал» Ўзилдан қутулиши биланоқ Эдегор трансферини амалга оширди. Месут ҳатто Англия чемпионати қайдномасига ҳам киритилмаганди. Афтидан, барибир Артетега ўйин услуби Ўзилникига ўхшаш ўйинчи керак.

    Айнан ҳужум билан «Арсенал» бу мавсумда, айниқса мавсум бошида муаммоларга дуч келди. Бир ярим ой олдин «Арсенал» голлар сони бўйича лигада 16-ўринни эгаллаб турганди, тўғри, ҳозир вазият бироз ўнгланди. Умумий зарбалар сони бўйича – 11-ўрин, аниқ зарбалар бўйича эса – 13-ўрин. Ва бу натижа Обамеянг, Ляказетт, Виллиан, Пепе ва бошқа ажойиб ҳужумчилар тўплами билан қайд этилмоқда.

    Эдегор ҳақида нималар дейилмоқда?

    ТалкСпорт мутахассиси Арнольд Кларк Эдегорнинг «Арсенал»даги вазиятни тўғрилашига ва жамоага Ўзил бериши керак бўлган нарсани бера олишига ишонмоқда: «Эдегор – Месут Ўзил сингари ўйинчи, плеймейкер, ‘ўнинчи рақам’. Эҳтимол, у Обамеянг ва Ляказеттни яхши паслар билан таъминлайди».

    Норвегиялик Нидерландиянинг «Витесс»исидаги (ижарада ўйнаган) статистикаси ҳам бундан далолат бериши мумкин: ўшанда ярим ҳимоячи 9 та гол ва 12 та голли узатмани амалга оширганди, ҳар бир ўйинда ўртача 3,5 та ўткир пас. «Реал Сосьедад»даги навбатдаги ижара олдингиси билан солиштирилганда бироз ёмонроқ, аммо буни ҳам анча муваффақиятли деб ҳисоблаш мумкин: 4 та гол, 5 та ассист ва ҳар бир учрашувда ўртача 2 та ўткир пас.

    Умуман олганда, ижараларда Мартин ўзини жуда ёрқин намойиш этган. Эдегор билан «Витесс»да бирга ишлаган Олег Яровинский у ҳақида қуйидаги сўзларни айтганди:

    «Мартин майдонда ҳамма нарса қила олади – тезкор, техник жиҳатдан яхши кўникмаларга эга ва катта ҳажмдаги ишларни бажара олади. Заиф томонларсиз ва ўйинни тушунадиган замонавий футболчининг ажойиб намунаси. Шу билан бирга у нафақат тоза тўпларда ўйнайди, балки кураш ҳам олиб боради».

    Таърифларга қараганда, Эдегор етук футболчи ва ўйин сифати жиҳатидан АПЛга мослашиши керак, аммо нега унда «Реал»да ўз ўрнига эга бўлмади? «Витесс»нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Леонид Слуцкий бу саволга шундай жавоб берди:

    «Ҳамма унинг тўпни олиб, ўн кишини алдаб ўтишини ва гол уришини кутмоқда. Унинг фаолиятидаги ҳар бир кун шундай умидлар билан ўтмоқда. Мен у дунёнинг энг истеъдодли ўсмири деб тан олингандан бери уни таъқиб қилган руҳий юкни ундан олиб ташладим».

    «Слуцкий менга эркинлик ва ўзимга бўлган ишончни бағишлади», – дея тасдиқлайди футболчининг ўзи ҳам юқоридаги гапларни.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Норвегиялик футболчига Мадридда эркинлик бериш керак эди. «Реал»га келган ҳар бир футболчига улкан босим оситида қолиши табиий. Ҳатто бу босимга Эден Азар даражасидаги супер юлдузлар ҳам дош беролмаслиги мумкин. Премьер Лигада 9-ўринни эгаллаб турган «Арсенал» эса ёш йигит учун ўзини кўрсатишга зўр маскан бўлиб кўринмоқда. Ҳозир ҳам клуб, ҳам футболчи бир-бирига муҳтож.

    Афтидан, Мадриддагилар бошиданоқ бу йигитга ишонмаган. Эдегор Карло Анчелотти даврида «қироллик клуби»да пайдо бўлганди, мутахассис ўзининг «Сокин етакчилик» китобида ушбу трансферни кўпроқ PR (пиар) ҳаракат деб атаганди. «Флорентино Перес норвегиялик футболчини сотиб олса, сиз шунчаки буни қабул қилишингиз керак», – деб ёзган Анчелотти. Бироқ Гвардиоланинг Эдегорни дунёнинг энг яхши футболчисига айлантирмоқчи бўлгани ҳақида ҳам маълумотлар учраган.

    Эдегорнинг савияси «Арсенал»га тўғри келади. Савол шуки, клуб бир неча ойга келган футболчига қанчалик даражада ишонишга тайёр?!

    Манба

    Бошқа мақолалар:

    • Утопия ёки ҳалокатли ҳақиқат: Европа Суперлигаси ҳақида нималар маълум?
    • «Манчестер Юнайтед», «Торино» ва «Пахтакор». Футбол тарихидаги энг даҳшатли авиаҳалокатлар ҳақида
    • «Сенинг статистиканг бир тийинга қиммат». Златан Ибрагимович ва Мино Райоланинг ҳамкорлик тарихи ҳақида

    31.01.2021, 14:00   Изоҳ (0)   16781
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Манчестер Сити» Англия футболида тарихий рекорд қайд этди

    31.01.2021, 13:00

    Флойд Мейвезернинг блогер Логан Полга қарши жанги коронавирус сабаб бекор қилинди

    31.01.2021, 12:15

    «Манчестер Юнайтед» Англия чемпионатида клуб рекордини қайд этди

    31.01.2021, 11:20

    «Манчестер Сити» 141 йиллик тарихидаги энг яхши натижани қайд этди

    31.01.2021, 10:40

    «Палмейрас» 99-дақиқадаги гол эвазига «Сантос»ни мағлуб этди ва Либертадорес Кубогига эга чиқди

    31.01.2021, 08:43

    А Серия. «Интер» ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Лукакудан дубль

    31.01.2021, 07:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин 25 йил олдин президент бўлишни хоҳламаганини айтди

    Дунё | 13 июл, 18:11

    Шимолий Корея Россияга 12 млн дан ортиқ снаряд етказиб берган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 17:50

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.