Футбол бўйича Либертадорес Кубогининг финалидан ўрин олган баҳсда «Палмейрас» ва «Сантос» жамоалари 30 январь, шанба куни ўзаро тўқнаш келди.
«Маракана» стадионида бўлиб ўтган учрашув 1:0 ҳисобида «Палмейрас» фойдасига ҳал бўлди.
Учрашув давомида жамоалар дарвоза томон йўл қидирди, бироқ ўйиндаги ягона гол сўнгги дақиқаларда урилди. 85-дақиқа майдонга тушган Брено Энрике ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтнинг 9-дақиқасида гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди.
Шу тариқа «Палмейрас» ўз тарихида иккинчи марта Либертадорес Кубогига эга чиқди.
Либертадорес Кубоги
Финал
30 январь, шанба
«Палмейрас» Бразилия — «Сантос» Бразилия 1:0
Гол: 1:0 – 90+9 Брено.«Палмейрас»: Уэвертон, Луан, Виня, Гомес, Маркос Роша, Рафаэл Вейга (Алан Эмперор, 90), Данило, Габриэль Менино (Брено, 85), Зе Рафаэл (Патрик де Паула, 78), Луис Адриано, Рони (Мело, 90).
«Сантос»: Жон, Пара (Бруниньо, 90), Лукас, Фелипе Жонатан (Веллингтон Кариока, 90), Диего Питука, Сотелдо, Луан Перес, Сандри (Лукас Брага, 73), Алисон, Кайо Жорже (Мадсон, 90), Мариньо.
Огоҳлантиришлар: Лукас (10), Гомес (35), Виня (58), Диего Питука (70), Сотелдо (90), Маркос Роша (90), Брено (90), Алисон (90).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)