«Манчестер Сити» Премьер Лига 21-туридан ўрин олган 30 январь кунги баҳсда «Шеффилд Юнайтед»ни мағлубиятга учратди (1:0).
«Шаҳарликлар» барча мусобақалар доирасида кетма-кет 12 марта ғалаба қозонди умумий ҳисоб — 13:3.
Бундай узун ғалабали серия «Манчестер Сити»нинг 141 йиллик тарихида илк бор кузатилди.
Пеп Гвардиола жамоасининг Премьер Лигадаги кейинги рақиби «Бёрнли» (3 февраль) бўлади. Кейин жамоа «Ливерпуль» (7 февраль) билан сафарда ўйнайди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)