«Манчестер Юнайтед» Премьер Лига 21-турида 30 январь куни «Арсенал» билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Манчестерликлар Премьер Лига доирасида кетма-кет 18 та сафар ўйинидан бери ютқазмай келмоқда: 13 ғалаба, 5 дуранг. Бу жамоа учун Англия олий дивизионидан энг яхши натижа ҳисобланади.
Кейинги сафар ўйинини «Манчестер Юнайтед» 13 февралда «Вест Бромвич»га қарши ўтказади.
Айни вақтда Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари 41 очко билан мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)